UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  1 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  9 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  7 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

"Арсенал" футболчиси Маркиньос "Норвич"га ижарага ўтади Янгиликлар

"Арсенал" футболчиси Маркиньос "Норвич"га ижарага ўтади

Лондон клуби ўйинчиси Маркиньос Оливейра фаолиятини ижара асосида "Норвич"да давом эттириши мумкин.

Бразилиялик ёш футболчи Микель Артета бошчилигидаги жамоани тарк этиб, январь ойидаги трансферлар ойнасининг сўнгги икки кунида "Норвич" сафига бориб қўшилади. "Тўпчилар" раҳбарияти футболчини мавсумнинг қолган қисмини бошқа жамоада ўтказишини афзал кўрмоқда.

19 ёшли вингер ёки ҳужумчи 2023 йил ёзига қадар тузиладиган шартномага имзо чекишдан аввал тиббий кўрикдан ўтказилади. Бразилиялик ҳужумчи ҳозирда жамоада мунтазам ўйнамаяпти ва бу яқин ойларда ҳам ўзгармайди. 2022 йилнинг ноябрида жамоадоши Габриэл Мартинелли томонидан теледастурларнинг бирида "катта истеъдод эгаси" дея таърифланган футболчининг "Арсенал" захира ўриндиқларини иситиши ёки ёшлар жамоасида ўйнашидан ҳеч қандай наф йўқ. У "Норвич"га ўтиш орқали жуда рақобатли муҳитга тушади ва Премьер-лигага чиқишга интилаётган клубга ёрдам бериши тўғрироқ бўлади. Чемпионшипда ўйнаш характерни шакллантиради. 

Маркиньос "Норвич"да ўйнаш орқали янада яхшироқ ўйинчига айланиши ва Англияда муваффақият қозониш учун нималар кераклигини тушуниб олиши мумкин бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика