“Бухоро” бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади
24 янв 2023 09:25
Янгиликлар
“Бухоро” бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади
Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган “Бухоро” жамоаси бугун бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади.
Ўтган мавсумни “Бухоро”да ўтказган Рўзимбой Аҳмедов, Никола Стошич, Обид Журабоев, Ҳумоюмирзо Иминов, Жасур Азимов, Жамолиддин Убайдуллаев, Миржалол Жумаев, Абдухолиқ Қурбонов, Файзуллобек Жуманқузиев, Рустам Абдухамидов, Сардор Кобулжанов, Акобир Қаюмов, Темур Исмаилов, Жасур Хасанов, Асилжон Бегимкулов ҳамда Сирож Мелиевлар билан келишувга эришилди. Ушбу футболчилар янги мавсумни жамоада ўтказишади.
Бундан ташқари, жамоа таркибига жалб қилинган янги футболчилар Аббос Отахонов, Ихтиёр Тошпулатов, Фаррух Ибрагимов, Дилшод Жўраев, Руслан Кораев ҳамда Александр Касян билан ҳам янги шартномалар имзоланди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар