UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Александр Хоямков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  0 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   1 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  6 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  3 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  21 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  2 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  8

Бухоро марказий стадиони бузилиб, ўрнига туризм шаҳарчаси қурилиши мумкин Янгиликлар

Бухоро марказий стадиони бузилиб, ўрнига туризм шаҳарчаси қурилиши мумкин

Мазкур стадион Ўзбекистон Кубоги финалига мезбонлик қилганди.

"Бугун бир маълумотга кўзим тушди. Бухоролик ҳамюртларимиз "Бухоро шаҳри марказидаги Марказий стадион бузилади" деган янгиликдан лол.

Маълумот учун, Бухоро марказий стадиони 25 минг томошабинга мўлжалланган, унча-мунча вилоятда бўлмаган вилоятдаги ягона йирик спорт мажмуаси.

Объектнинг қадрли томони шундаки, 20 дан ортиқ спорт турлари бўйича тўгараклар жойлашган, енгил атлетика машғулоти талабларига жавоб берадиган ягона жой. Яна бир томони, ҳар куни минглаб аҳоли фойдаланади. Айниқса, эрта тонгда ва кечки вақтда гавжум бўлади. Спортчилар, ҳаваскорлар ва саломатликни устун деб билган аҳоли, кексалар ва болажонлар учун машғулот жойи.

Албатта, аҳолига бу миш-миш ёқмади. Ҳаммага қадрдон бўлган жойда саёҳатчи ва айрим ажнабийлар учун шаҳарча қуришмоқчи. Маҳаллий аҳоли-чи? Афсуски, шаҳарда аҳолини соғломлаштириш ва югуриш йўлакчалари ҳали етарли эмас. Айрим маълумотларда шаҳар ташқарисидан жой ажратилади, деган миш- миш ҳам бор. Аммо бирор жойда расмий маълумотга кўзим тушмади.

Савол: Мамлакатимиз раҳбари 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратилсин, деган бир пайтда бу қарор қанчалар тўғри?

Қарор ва таклифларга тескари ишламайлик, ўзи шусиз ҳам охирги пайтда мана шундай ўлда-жўлда қарорлар ортидан ҳукуматга ишонч сўняпти. Бунга сабабчи бўлиш яхши эмас. 

(Бунинг устига Бухоро Сити ҳам ҳали битмаган, аввал битта Ситини ҳалоллаб олайлик).

Балки ҳудуднинг бошқа тарихий жойларига ҳам туристларни жалб қилиш учун айнан ўша ерларда бу шаҳарчани режалаштириш керакдир? Сабаби Бухоро шаҳрида шусизам туристик оқим катта. 

Қолаверса, жуда катта маблағ эвазига қурилган ва йиллар давомида бир неча бор реконструкция ҳам қилинган. Шунча маблағни бузиш шартмикан!?

Қолаверса, Шаҳарсозлик кодексининг 38-моддасида аҳоли пунклари режаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши керак дейилган, муҳокама натижалари борми?

Хуллас, саволлар кўп, аммо расмийлардан муносабат йўқ.

Бухородан сайланган депутат сифатида асосли, аниқ РАСМИЙ муносабат беришларини сўрайман.

Бизда ҳеч қаерда эълон қилинмаган бошқа маълумотлар ҳам бор, балки расмийлар аниқлик киритишар.

Шахсий фикрим, Марказий стадион ўрни туризм шаҳарчасининг жойи эмас!",  дейилади Олий Мажлис Қонунчлик палатаси депутати Умида Раҳмонова хабарида.

Ушбу ҳодисага ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев ҳам муносабат билдирди.

"Ўзбекистон Coca Cola Кубоги финали Бухорода азбаройи зўр ўтганидан, стадион ўрни тарихий бўлиши керак, дейишаётган экан. 

Туристик зона албатта яхши, бироқ унда футбол стадионининг бўлиши янада фойдали. Тайёр нарсани бузиш эмас, уни туристлар ва умуман бухороликлар учун фантастик структурага айлантириш мумкин. Стадион атрофи супермаркетлар, овқатланиш, кўнгилочиш масканлари, автостоянкалар учун жуда боп жой", – дейилади Имомхўжаев муносабатида.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика