UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  6 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  5 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  7 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1

Расман: Аброр Исмоилов – "Навбаҳор" аъзоси! Янгиликлар

Расман: Аброр Исмоилов – "Навбаҳор" аъзоси!

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган "Навбаҳор" ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Бугун жамоа сафига маҳоратли ярим ҳимоячи Аброр Исмоилов қўшилди. "Лочинлар" бош мураббийи Самвел Бабаяннинг таклифига биноан "Навбаҳор" таркибига қўшилган футболчи 2 йиллик шартнома имзолади. 

Аброр Исмоилов 1998 йил 8 январда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида туғилган. Футболчилик фаолиятини 2016 йили "Нефтчи" клубида бошлаб 2018 йил якунига қадар фарғоналиклар сафида тўп тепган. Маҳоратли ярим ҳимоячи 2019 йили "Сурхон" (Термиз), 2020-2021 йилларда эса "Пахтакор" (Тошкент)да ўйнади. 

Аброр Исмоилов якунланган мавсумни "Нефтчи" (Фарғона)да ўтказиб, фарғоналиклар таркибида Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларида жами 25 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голга муаллифлик қилган ҳолда, 1 та голга ассистентлик қилди. 

Бундан ташқари, маҳоратли ярим ҳимоячи Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида ўйнаган. 2019 йилдан буён миллий терма шарафини ҳимоя этиб келмоқда.

Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида Исмоилов "Навбаҳор" аъзосига айланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Наманган клуби Фарруҳ Икромов ҳамда Шаҳбоз Жўрабеков трансферини эълон қилган эди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика