Франция терма жамоаси ўйинчилари финалдан сўнг қанча пул ишлаб олди?
21 дек 2022 19:27
Янгиликлар
Франция терма жамоаси ўйинчилари финалдан сўнг қанча пул ишлаб олди?
Францияликлар Жаҳон чемпионати финалидаги иштирок учун ташкилотчилар томонидан 29 миллион евро билан тақдирланди. Агар Франция терма жамоаси чемпион бўлганида, 41 миллион евро ишлаб оларди.
Франция футбол федерацияси молиявий рағбатлантиришнинг 30 фоиз миқдорини футболчилар, муррабийлар ва бошқа ходимларга ажратиб берган. Ҳисоб-китобларга кўра, терма жамоанинг ҳар бир аъзоси 288 минг еврога эга бўлган. Қолган 70 фоиз ютуқ пуллари федерация ғазнасида қолган.
Франция футбол федерациясининг маълум қилишича, қолган пуллар Францияда ҳаваскорлар футболини ривожлантиришга йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашувида Франция терма жамоаси Аргентинага қарши баҳс олиб борди ва ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида (4:3 ҳисобида) мағлубиятга учради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар