UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  20 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  16 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Европа топ-жамоалари 32 та жамоа иштирокида ўтказиладиган клублар ўртасидаги ЖЧда қатнашишдан бош тортмоқда Янгиликлар

Европа топ-жамоалари 32 та жамоа иштирокида ўтказиладиган клублар ўртасидаги ЖЧда қатнашишдан бош тортмоқда

ФИФА мушкул вазиятда қолди.

Европанинг топ-клублари 32 жамоа иштирок этадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашишни хоҳламаяпти.

"Daily Mail" нашрининг ёзишича, Европанинг катта клублари ФИФАнинг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини янги форматда ўтказиш таклифини рад этишган. Ташкилот 2025 йил АҚШда бўлиб ўтадиган мусобақада 32 та жамоа иштирок этадиган форматни таклиф қилди.

ФИФА турнирнинг янги формати Европанинг 220 етакчи терма жамоаси вакилларини жамлаган Европа клублари ассоциацияси йиғилишида келишиб олинишига умид қилган. Бироқ ФИФА президенти Жанни Инфантино лойиҳанинг қўллаб-қувватланмаслигини англагач, бу масалани кун тартибидан олиб ташлади.

Ҳозир ФИФА мушкул вазиятда қолди.

УЕФА бу ғоянинг амалга оширилишига қарши чиқади, чунки уни Чемпионлар Лигаси учун таҳдид деб билади. Балки клублар катта мукофот пули туфайли фикрини ўзгартирар – ФИФА улар 150 миллион фунтни ташкил этишини ваъда қилмоқда.

ФИФА 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати АҚШда ўтказилишини истайди, чунки бу 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун синов мусобақаси бўлади.

ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг янги версиясини ҳозирда мавжуд бўлган йиллик турнир ўрнига ҳар тўрт йилда бир марта ўтказмоқчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика