UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  0 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3

ЖЧ-2022. Кулибалининг голи Сенегални плей-оффга олиб чиқди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Кулибалининг голи Сенегални плей-оффга олиб чиқди

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Эквадор – Сенегал 1:2
29 ноябрь, 20.00, "Ҳалифа" стадиони

Гол: Сарр (44-пен, 0:1), Кайседо (68, 1:1), Кулибали (70, 1:2).

Эквадор - 1. Эрнан Галиндес, 2. Феликс Торрес, 3. Пьеро Инкапье, 7. Первис Эступиньян, 17. Ангело Песьядо (25. Жексон Поросо, 85), 8. Карлос Груэсо (5. Хосе Сифуэнтес, 46), 21. Алан Франко (16. Жереми Сармьенто, 46), 23. Мойсес Кайседо, 11. Микаэль Эстрада (24. Жоркаефф Реаско, 64), 13. Эннер Валенсия (c), 19. Гонсало Плата

Сенегал - 16. Эдуар Менди, 21. Юссуф Сабали, 3. Калиду Кулибали, 22. Абду Диалло, 14. Исмаил Якобс, 11. Пате Сисс (6. Нампалис Менди, 74), 26. Пап Гуйе, 13. Илиман Ндиайе (20. Ахмаду Бамба Дьенг, 74), 5. Идрисса Гуйе, 18. Исмаила Сарр, 9. Булайе Диа (4. Папе Абу Сиссе, 90+6).

Огоҳлантириш: Идрисса Гуйе (66).

Эквадор

Мойсес Кайседо - 67'

Чемпионат Мира. Группа A . 3-тур

29/11/2022, 20:00

2
:
1
Тугади

Сенегал

Исмаила Сарр - 44', Калиду Кулибали - 70'

Стадион: Khalifa International Stadium, 44569 томошабин

Бош ҳакам: Clement Turpin

45'
90'
46'  Карлос Груэсо (Хосе Сифуэнтес)
46'  Алан Франко (Джереми Сармьенто)
64'  Микаэль Эстрада (Джоркаефф Реаско)
67'  Мойсес Кайседо
67'  Феликс Торрес
85'  Анхело Пресиадо (Джексон Поросо)
44'  Исмаила Сарр
66'  Идрисса Гейе
70'  Калиду Кулибали
74'  Пате Сисс (Нампалис Менди)
74'  Илиман Ндиайе (Ахмаду Бамба Дьенг)
90'  Булайе Диа (Папе Абу Сиссе)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Сенегал плей-оффда!

90+6. Эквадор босим уюштиришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ ҳужумда фол бўлиб, барчасини чиппакка чиқарди. 

90+3. Бурчакдан узатилган тўпни Менди сакраб бурчакка чиқариб юборди.

Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ухххххх!!! Сенегал фарқни ошириши мумкин эди. Узоқдан йўлланган зарбани дарвозабон ушлаб олишда қийналди. Яхшики у ушлай олмай қолган тўпни ҳужумчи дарвозага жойлаб қўя олгани йўқ.

82. ЗАРБААААААА!! Дианинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

76. Ухххххх!!! Гонсало Платанинг хавфли зарбасини Менди ушлаб олди.

70. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!! КУЛИБАЛИИИИ!!! Нималар бўлиб кетди! Худди Эквадорнинг голи Ctrl+C + Ctrl+V бўлгандек)

68. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Феликс Торрес боши билан Мойсес Кайседо томон узатди. Мойсес тўпни дарвозага киритди!

66. Ухххх! Идрисса Гана Гуйе рақибига қарши жуда қўпол ўйнагани учун сариқ карточка олди. 

59. Иккинчи бўлимда Эквадор кўпроқ ҳужум қилмоқда. Бироқ ҳозирча бундан наф бўлмаяпти.

53. Эквадор ҳужумга ўтди. Қанотдан оширилган тўпни сенегалликлар ҳимоячиси қайтариб юборди.

50. Сифуэнтеснинг зарбасини Менди ушлаб олди.

48. Эквадор жарима зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


Танаффус!

45+4. Майдонда икки жамоа футболчилари ўртасида кичик жанжалча келиб чиқди. Вазият яхши хотима топди.

45+2. Сенегал ушбу таймнинг ўзида фарқни ошириши мумкин бўлганди. Бироқ Ндиайе вазиятдан унумли фойдалана олмади.

Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

44. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Исмаила Сарр ўзи ишлаган пенальтидан унумли фойдаланди!

42. ПЕНАЛЬТИ! Сарр Эквадор жарима майдончаси ичида йиқитилди! ВАР орқали ҳозир бу текширилади.

37. Сенегал яна бир зўр ҳужумдан фойдалана олмади. Сарр зарба бераман дегунча ҳимоячи тўпни аутга чиқариб юборди.

35. УХХХХХ!! Эквадор посбони тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйгандек бўлганди. Тўпга Сарр етиб келмасидан Галиндес ушлаб олди.

29. Сенегал яна ҳужумда. Сарр оширган тўпни Ндиайе дарвозага йўллашга ҳаракат қилди. Тўп йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб, ўз хавфлилигини йўқотди ва дарвозабон қўлига борди.

24. ЗАРБАААА!! Сарр бир рақибидан ўтиб, зарба берди. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

22. 5 дақиқадан буён икки томон ҳам жуда зерикарли ўйин кўрсатмоқда.

17. Қанотдан узатилган тўпни Сарр қўли билан тўхтатгани учун тўп рақибларига олиб берилди.

13. Сенегал яна ҳужумда. Ндиайенинг чап оёғида йўллаган айлантирма зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

11. Эннер Валенсия жарима майдончаси ташқарисидан рақиб пости томон зарба йўллаб кўрди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди.

9. ЗАРБААААААА!!!! ДИААААА!!! Бир юзи бир фоизлик имконият шундоққина рақибга совға қилинди. Сенегал яна зўр имкониятни йўқ қилди.

7. Сенегал ҳужумга ўтди. Ндиайе қанотдан тўпни марказга оширганди. Инкапье тўпга тегиб, дарвозабонига ошириб бера олди.

4. ЗАРБАААААА!! Идрисса Гуйе ажойиб имкониятни кўкка совурди! Сенегал ҳисобни очишга жуда яқин келганди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Ҳалифа" стадионига қаратамиз! Ушбу стадионда ЖЧ-2022нинг плей-офф босқичига чиқадиган бир жамоаси номи аниқ бўлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика