UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  1 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  12 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  18 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  8 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2

ЖЧ-2022. Англия ва АҚШ ўртасидаги нурсиз ўйинда нурсиз ҳисоб қайд этилди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Англия ва АҚШ ўртасидаги нурсиз ўйинда нурсиз ҳисоб қайд этилди

Теглар :  ЖЧ-2022АнглияАҚШ
Жаҳон чемпионати иккинчи туридан ўрин олган Англия ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги ўйин тугади.

Англия – АҚШ 0:0 

25 ноябрь, 23.59, стадион «Аль-Байт»

Англия – Пикфорд, Триппьер, Магуайр, Стоунз, Шоу, Райс, Маунт, Сака, Беллингем, Кейн, Стерлинг.

США – Тернер, Дест, Рим, Циммерман, Робинсон, Адамс, Маккенни, Муса, Пулишич, Райт, Веа.


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

90+3. Кейнинг зарбаси ноаниқ.

90+1. Магуайрнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

87. Решфорднинг кучсиз зарбасини дарвозабон ушлаб олди

86. Инглизлар дурангга розидек ҳаракат қилишмоқда. Улар ҳужум қилишни исташмаяпти

83. Ўзгариш: Сарджент ва Рейна майдонга тушди. Улар Веа ва Райтни алиштирди



78. Ўзгариш: Саканинг ўрнига Решфорд майдонга тушди

77. Ўзгариш: Учрашувнинг фаол ўйинчиларидан бири бўлиган Уэстон Маккенни ва Сержиньо Дест майдони тарк этди. Уларнинг ўрнига Бренден Ааронсон ва Шакил Мур майдонга тушди

Учрашувни бевосита стадиондан 68463 нафар мухлис кузатиб бормоқда

72. Ингилизларга шу бола етишмаяпгандек. МЮ юлдузини тушириш вақти келди


 

68. Ўзгаришлар: Стерлинг ва Беллингем майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Ҳендерсон ва Грилиш майдонга тушди

66. Ингилизларга ўзгаришлар керак. Грилиш майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда

63. Ингилизлар майдон марказийдан ўта олишмаяпти...


61. АҚшликлар иккинчи бўлимда ҳужумларни тўхтамаяпти, ҳозирча европаликлар яхши ҳимояланишмоқда

59. Пулишичдан навбатдаги зарба ва тўп ҳимоячиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Орада Пикфорд асабишлашмоқда

58. Уэстон Маккеннидан навбатдаги узатма, бу сафар ҳам инглиз ҳимоячилари қийинчилик билан ҳимоялинишмоқда.

49. Уэстон Маккеннининг зарбасига аниқлик етишмади


Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади

45+1. Мэйсон Маунтнинг ажойиб зарбасини Тернер қайтармоқда

Ҳакам биринчи бўлимга кутилмаганда бир дақиқа қўшиб берди


45. Ниҳоят Англия термасида ҳужум. Шоунинг узатмасини Сака голга айлантира олмади

43. Инглизлар нималар қилмоқда. Устунлик тўлиқ АҚШга ўтиб кетди, қанотдан узатилган тўпни кичик бўйчи Кристиан Пулишич ютиб чиқиб, боши билан зарба йўллади. Бироқ зарбага аниқлик етишмади

41. Дест анча масофани босиб ўтди ва зарба йўллади, тўп Магуайрга тегиб, бурчакка чиқиб кетди



39. АҚШда навбатдаги имконият. Океан орти вакилларининг бурчакдан ошириб берган тўпларини инглизлар қайтаришмоқда

33. АҚШ гол уришига жуда яқин келмоқда. Кристиан Пулишичнинг йўллаган зарбаси тўсинни титратмоқда

29. Юнус Мусанинг узоқдан йўллаган зарбаси Райсга тегди ва тўғри дарвозабонинг қўлига борди

26. Уэстон Маккеннида ажойиб имконият бор эди, бироқ АҚШ терма жамоасининг ярим ҳимоячига озгина омад етишмади. Англия терма жамоасининг марказий ҳимоясида муаммолар борлиги кўрииниб бормоқда

(Photo by Tolibjon Qosimov special for championat.asia)

17. АҚШдан илк зарба. Хаджи Райтнинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади



11. Магуайр ҳимоядан кўра ҳужумда яхшироқ ҳаракат қиладиган кўринади. У бир нечта рақибдан ўтди ва узатма қилди, бироқ жамоадошлари бу имкониятдан фойдалана олмади

10. Учрашувдаги илк хавфли ҳужум. Сака ва Беллингем Кейнга яхши имконият яратиб беришди, бироқ инглизлар сардорининг зарбаси ҳимоячига тегди ва бурчакка чиқиб кетди





УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Англия

Чемпионат Мира. Группа В . 2-тур

26/11/2022, 00:00

0
:
0
Тугади

США

Стадион: Al Bayt Stadium, 68463 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Valenzuela

45'
90'
68'  Рахим Стерлинг (Джек Грилиш)
68'  Джуд Беллингем (Джордан Хендерсон)
78'  Букайо Сака (Маркус Рэшфорд)
77'  Уэстон Маккенни (Бренден Ааронсон)
78'  Сержиньо Дест (Шакил Мур)
83'  Тимоти Веа (Джованни Рейна)
83'  Хаджи Райт (Джошуа Сарджент)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика