UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Расман: Френсис Нарх ва Достонбек Турсунов "Хоразм" сафига қўшилди!  0 16:33"ЦСКАнинг янги базаси — Европа стандартлари аналоги"  0 16:07ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди  3 15:49"Қизилқум" Грузия клубини йирик ҳисобда таслим қилди  0 15:24БУМ! Кейинги мавсум Лео Месси "Барселона"га қайтади  24 14:55Расман: "Динамо" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади!  3 14:49Расман: "Нефтчи" Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган 4 нафар футболчини ПФЛда рўйхатдан ўтказди  15 14:10Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида  2 13:39Бобур Абдураҳмонов: "Болалар мураббийларини энг кўп қийнаётган муаммо - майдонлар камлиги"  1 13:35ФИФА 2025 йил учун футзал, соҳил футболи, фитнесс ҳамда футбол ҳакамлари техник инструкторлари рўйхатини эълон қилди  0 12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  12 12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  1 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  8 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  12

"Реал" "Барселона" ва "Атлетико"ни қўвишда давом этади Янгиликлар

"Реал" "Барселона" ва "Атлетико"ни қўвишда давом этади

Испания чемпионати доирасидаги "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" учрашувининг тавсилотларини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
Испания чемпионати, 32-тур.

Реал Сосьедад – Реал Мадрид 0:4
«Аноэта» стадиони.
Голлар:
Ильярраменди (44), Бэйл (67), Пепе (85), Мората (88).
"Реал Сосьедад":
Браво, Хосе Анхель (Ансотеги, 18), И.Мартинес, М.Гонсалес (Пардо, 75), К.Мартинес, Сурутуса (Агиречче, 63), Элустондо, Гризманн, Бергара, Каналес, Вела.
"Реал Мадрид": Диего Лопес, Начо, Карвахаль, Пепе, Рамос, Ильярраменди, Алонсо (Каземиро, 87), Бэйл (Мората, 86), Иско (Ди Мария, 80), Модрич, Бензема.
Огоҳлантиришлар:
Алонсо (40), М.Гонсалес (48), Ильярраменди (50), И.Мартинес (56), Бергара (71), Карвахаль (90).


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             ЯНГИЛАШ

90+3` Учрашув тугади! "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди!

90+1` Карвахаль тўпни қўли билан ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

90` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

88` ГООООООООООООЛ! Мората! 0:4! Ҳозиргина майдонга тушган Мората ҳисобни янада йириклаштиришга эришди.


87` Алонсо ҳам майдонни тарк этди. Каземиро унинг ўрнида ҳаракатланади.

86` Гарет Бэйл ўрнига Мората ўйнайди.

85` ГООООООООООООООЛ! Пепе! 0:3! Бурчак зарбасси сўнг Пепеп ҳисобни йирик кўриниш олишига замин яратмоқда.


83` Мезбонлар ҳужумкорликни оширишмоқда. "Реал" эса ишончли тарзда ҳимояланмоқда.

80` Ди Мария Иско ўрнига майдонга тушди.

77` Сосьедадликлар бироз жонланишди.

75` Гонсалес ўрнига Пардо майдонга туширилди.

74` Иккинчи бўлимда ҳақиқий "Реал"ни кўряпмиз. "Реал Сосьедад" эса иккинчи бўлимни ҳимояланиш билан ўтказмоқда.

73` "Реал" ҳужумларни ёғдирмоқда. Иско, Бензема, Бэйл ва Модрич фаоллик кўрсатишмоқда.

70` Учрашув тақдири деярли ҳал этилди. Бравога Мадридлик мухлислар қарсак чалиб қўйишлари мумкин.

67` ГОООООООООООООООЛ! Бэйл! 0:2!
"Реал Сосьедад" дарвозабони Браво тўпни шундоққина Бэйлни ўзигша ташлаб берди ва Бэйл узоқдан кучли зарба йўллаб бу имкониятни қўлдан бой бермади. Браво браво дея олмаймиз!

65` Бензема ўзини эслатиб қўйди! Каримнинг чамаси 18 метрлар масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тусинига тегиб қайтди.

63` "Реал Сосьедад" таркибида ўзгариш. Агиречче Сурутуса ўрнига майдонга тушди.

62` Хаби Алонсонинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

61` Гарет Бэйлга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

60` "Реал Слсьедад" футболчиси Гарет Бэйлни қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси. Хавфли нутқа.

57` Хаби Алонсонинг жаримадан йўллаган зарбасини Браво қайтариб қолмоқда.

56` "Реал" иккинчи бўлимда фаоллашди. Бошқа бир "Реал" эса ҳимояланмоқда.

54` "Реал" яна бир вазиятдан фойдалана билмади. 

52` Мартинеснинг зарбасини Диего Лопес ушлаб олди.

51` Ильярраменди ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ деб топилди.

50` Алонсо етказиб берган тўпни Рамос боши билан дарвозага йўллади. Тўп эса тусинга тегиб қайтди.

49` "Реал" жарима зарбаси тепади.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

45` Биринчи бўлим тугади. Танаффус!


44` ГООООООООООЛ! Ильярраменди! 0:1! Бэйлнинг фаоллиги ва Бенземанинг зарбасидан сўнг қайтган тўпни Ильярраменди дарвозага жойлаб қўйди.

41` Меҳмонлар ҳам, мезбонлар ҳам дарвозалар томон зарба беришмаяпти. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

40` Хаби Алонсо қўполлиги учун ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

37` "Реал" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.

34` Ўйин секинлашиб қолгандек. Жамоалар шижоаткор футбол намойиш этиб бера олишмаяпти.

31` "Реал"нинг ҳужумлари якунига етмай қолмоқда. Роналдонинг йўқлиги сезилмоқда десак муболаға бўлмайди.

28` Бэйлнинг зарбаси ўхшамади.

27` Гарет Бэйл учун имконият. Жарима зарбаси.

26` "Реал" ҳозирча фақат бурчак тўпи тепиш билан чегараланмоқда.

23` Гризманн!!!! Ушбу футболчининг боши билан ьерган зарбаси бироз ноаниқ кетди. Хавфли вазиятлар бўйича "Реал Сосьедад" жамоаси устунликка эга.

20` Ўтган вақт мобайнида "Реал" таркибидан Рамос ва Исколарни ўйинларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин.

18` Тезкор ва мажбурий ўзгариш мезбонларда. Анхел ўрнига Ансотеги майдонга тушди.

16` Диего Лопездан супер-сейв!

15` Ўйин темпи юқори эмас.

13` Бензема Иско комбинатция ўйиндан ташқари ҳолат туфайли тўхтаб қолди.

11` "Реал"чилар ниҳоят ҳужумда. Бурчак тўпидан оширилган тўпни мезбонлар ҳимоячилари бартараф этишди. 

9` Серхио Рамос "Реал"нинг ҳимоя қўрғонида фаоллик кўрсатмоқда.

7` "Реал" ҳозирча ўз ўйинини топиб олганича йўқ.

4` "Реал Сосьедад" ҳужум ташкил этди. Рамос бу вазиятда жонбозлик кўрсатди ва хавфни бартараф этди.

3` Мезбонлар тўпни ўзларида сақлаб туришибди. Ҳужум ташкил этишга тайёргарлик кўришмоқда.

1` Учрашув бошланди!


Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Испания футболи ишқибозларини "Реал Сосьедад" - "Реал" баҳсини кузатиб боришга таклиф этамиз. Ушбу ўйиндан матнли онлайн трансляцияни Шаҳбоз Беғамов олиб боради.

- Учрашув соат 23:00да бошланади. .
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика