UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  3 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5

"Реал" "Барселона" ва "Атлетико"ни қўвишда давом этади Янгиликлар

"Реал" "Барселона" ва "Атлетико"ни қўвишда давом этади

Испания чемпионати доирасидаги "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" учрашувининг тавсилотларини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
Испания чемпионати, 32-тур.

Реал Сосьедад – Реал Мадрид 0:4
«Аноэта» стадиони.
Голлар:
Ильярраменди (44), Бэйл (67), Пепе (85), Мората (88).
"Реал Сосьедад":
Браво, Хосе Анхель (Ансотеги, 18), И.Мартинес, М.Гонсалес (Пардо, 75), К.Мартинес, Сурутуса (Агиречче, 63), Элустондо, Гризманн, Бергара, Каналес, Вела.
"Реал Мадрид": Диего Лопес, Начо, Карвахаль, Пепе, Рамос, Ильярраменди, Алонсо (Каземиро, 87), Бэйл (Мората, 86), Иско (Ди Мария, 80), Модрич, Бензема.
Огоҳлантиришлар:
Алонсо (40), М.Гонсалес (48), Ильярраменди (50), И.Мартинес (56), Бергара (71), Карвахаль (90).


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             ЯНГИЛАШ

90+3` Учрашув тугади! "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди!

90+1` Карвахаль тўпни қўли билан ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

90` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

88` ГООООООООООООЛ! Мората! 0:4! Ҳозиргина майдонга тушган Мората ҳисобни янада йириклаштиришга эришди.


87` Алонсо ҳам майдонни тарк этди. Каземиро унинг ўрнида ҳаракатланади.

86` Гарет Бэйл ўрнига Мората ўйнайди.

85` ГООООООООООООООЛ! Пепе! 0:3! Бурчак зарбасси сўнг Пепеп ҳисобни йирик кўриниш олишига замин яратмоқда.


83` Мезбонлар ҳужумкорликни оширишмоқда. "Реал" эса ишончли тарзда ҳимояланмоқда.

80` Ди Мария Иско ўрнига майдонга тушди.

77` Сосьедадликлар бироз жонланишди.

75` Гонсалес ўрнига Пардо майдонга туширилди.

74` Иккинчи бўлимда ҳақиқий "Реал"ни кўряпмиз. "Реал Сосьедад" эса иккинчи бўлимни ҳимояланиш билан ўтказмоқда.

73` "Реал" ҳужумларни ёғдирмоқда. Иско, Бензема, Бэйл ва Модрич фаоллик кўрсатишмоқда.

70` Учрашув тақдири деярли ҳал этилди. Бравога Мадридлик мухлислар қарсак чалиб қўйишлари мумкин.

67` ГОООООООООООООООЛ! Бэйл! 0:2!
"Реал Сосьедад" дарвозабони Браво тўпни шундоққина Бэйлни ўзигша ташлаб берди ва Бэйл узоқдан кучли зарба йўллаб бу имкониятни қўлдан бой бермади. Браво браво дея олмаймиз!

65` Бензема ўзини эслатиб қўйди! Каримнинг чамаси 18 метрлар масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тусинига тегиб қайтди.

63` "Реал Сосьедад" таркибида ўзгариш. Агиречче Сурутуса ўрнига майдонга тушди.

62` Хаби Алонсонинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

61` Гарет Бэйлга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

60` "Реал Слсьедад" футболчиси Гарет Бэйлни қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси. Хавфли нутқа.

57` Хаби Алонсонинг жаримадан йўллаган зарбасини Браво қайтариб қолмоқда.

56` "Реал" иккинчи бўлимда фаоллашди. Бошқа бир "Реал" эса ҳимояланмоқда.

54` "Реал" яна бир вазиятдан фойдалана билмади. 

52` Мартинеснинг зарбасини Диего Лопес ушлаб олди.

51` Ильярраменди ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ деб топилди.

50` Алонсо етказиб берган тўпни Рамос боши билан дарвозага йўллади. Тўп эса тусинга тегиб қайтди.

49` "Реал" жарима зарбаси тепади.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

45` Биринчи бўлим тугади. Танаффус!


44` ГООООООООООЛ! Ильярраменди! 0:1! Бэйлнинг фаоллиги ва Бенземанинг зарбасидан сўнг қайтган тўпни Ильярраменди дарвозага жойлаб қўйди.

41` Меҳмонлар ҳам, мезбонлар ҳам дарвозалар томон зарба беришмаяпти. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

40` Хаби Алонсо қўполлиги учун ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

37` "Реал" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.

34` Ўйин секинлашиб қолгандек. Жамоалар шижоаткор футбол намойиш этиб бера олишмаяпти.

31` "Реал"нинг ҳужумлари якунига етмай қолмоқда. Роналдонинг йўқлиги сезилмоқда десак муболаға бўлмайди.

28` Бэйлнинг зарбаси ўхшамади.

27` Гарет Бэйл учун имконият. Жарима зарбаси.

26` "Реал" ҳозирча фақат бурчак тўпи тепиш билан чегараланмоқда.

23` Гризманн!!!! Ушбу футболчининг боши билан ьерган зарбаси бироз ноаниқ кетди. Хавфли вазиятлар бўйича "Реал Сосьедад" жамоаси устунликка эга.

20` Ўтган вақт мобайнида "Реал" таркибидан Рамос ва Исколарни ўйинларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин.

18` Тезкор ва мажбурий ўзгариш мезбонларда. Анхел ўрнига Ансотеги майдонга тушди.

16` Диего Лопездан супер-сейв!

15` Ўйин темпи юқори эмас.

13` Бензема Иско комбинатция ўйиндан ташқари ҳолат туфайли тўхтаб қолди.

11` "Реал"чилар ниҳоят ҳужумда. Бурчак тўпидан оширилган тўпни мезбонлар ҳимоячилари бартараф этишди. 

9` Серхио Рамос "Реал"нинг ҳимоя қўрғонида фаоллик кўрсатмоқда.

7` "Реал" ҳозирча ўз ўйинини топиб олганича йўқ.

4` "Реал Сосьедад" ҳужум ташкил этди. Рамос бу вазиятда жонбозлик кўрсатди ва хавфни бартараф этди.

3` Мезбонлар тўпни ўзларида сақлаб туришибди. Ҳужум ташкил этишга тайёргарлик кўришмоқда.

1` Учрашув бошланди!


Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Испания футболи ишқибозларини "Реал Сосьедад" - "Реал" баҳсини кузатиб боришга таклиф этамиз. Ушбу ўйиндан матнли онлайн трансляцияни Шаҳбоз Беғамов олиб боради.

- Учрашув соат 23:00да бошланади. .
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика