UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  0 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  1 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  2 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  2 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3

Рўзиқул Бердиев: "Ҳали ҳаммаси ўз қўлимизда" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳали ҳаммаси ўз қўлимизда"

Coca-Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда аламли ўйин бўлди. Ғалабага жуда яқин эдик, 11 метрлик нуқтадан гол ура олмадик. Кўплаб вазиятларга эга бўлган бўлсак ҳам, улардан унумли фойдалана олмадик. Ўзи охирги ўйинларда биз биринчи бўлимни суст ўтказаяпмиз. Масалан АГМК ва "Қизилқум"га қарши ўйинларда ҳам шу холат кузатилди. Ўзи бугун "Бунёдкор" жамоаси чуқур ҳимояланди ва қарши ҳужумларда фаоллик кўрсатишга ҳаракат қилди. Рақибларни ҳам тушуниш керак, кўп жамоалар бизни очко йўқотишимиз учун ҳаракат қилаяпти. Мавсум охирлаб бораяпти, ҳар бир очко қимматли. Бугун биз 2 очко йўқотдик. Ҳали ҳаммаси ўз қўлимизда. Албатта ишлашдан тўхтамаймиз ва мавсум якунида насиб бўлса мақсадга эришамиз.

- Иккинчи бўлимдаги ўйинни биринчи бўлимда ҳам кўрсатса бўлмайдими? Қачонгача биз "Насаф"нинг ўйинини юрак ҳовучлаб кўрамиз?

- Бу футбол ва ҳеч ким чемпионликни осонликча бериб қўймайди. Бу йўлда баъзан юрак касал бўлади, баъзида асаб кетади. Астойдил ҳаракатда бўламиз. Имкониятимиз яхши ва охиригача курашиш лозим.

- Бугун 2 нафар легионер хизматидан фойдаланмадингиз. Улар бўйича бошқа режаларингиз борми?

- Бошқа режаларимиз ҳам бор. Аммо улар қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилишади. Ҳозир бизга қарши жамоалар бўш худудлар қолдиришмаяпти. Шу сабабдан ҳам қанотлардан узатма билан ўйнашга ҳаракат қилаяпмиз. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб услубга мос футболчиларни майдонга туширдик.

- Хусайин Норчаевнинг алмаштирилиши мажбурий бўлдими?

- Ҳа, у елкасидан жароҳат олди. Ҳозир шифокорлар билан гаплашдим, ҳаммаси жойида. Кейинги ўйингача тайёр бўлади деб умид қиламиз.

- 30-октябрь куни кубок финалида "Навбаҳор" билан ўйнайсизлар. Бу ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, биз финалга қадар йўлни бежизга босиб ўтмадик. Яна бир бор кубокни ютишни мақсад қилганмиз ва бунга астойдил ҳаракат қиламиз.

- Пенальтини Маркодан бошқаси тепганида уриши мумкинмиди?

- Бизда пенальтиларни кўпроқ Норчаев амалга оширарди. Сўнги дақиқаларда у майдонда йўқ бўлгани боис Марко масъулиятни зиммасига олди. Гол бўлмагани учун уни айблаш тўғри эмас.

- "Навбаҳор" ҳам финалда ҳимоявий ўйин таклиф этиши мумкинми?

- "Навбаҳор"да кучли ва тажрибали футболчилар бор. Улар позицион ва қарши ҳужумларда жуда яхши ўйнашади.

- Демак, финалда очиқ футбол кўришимиз мумкинми?

- Финалга жамоаларнинг қандай холатда етиб келишига боғлиқ. Ҳар доим финалларда натижа биринчи ўйинда туради.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика