UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  3 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  1 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  5 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  14 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0

Ўтган йили "Хўжанд" таркибида "Насаф"га қарши ўйнаган ўзбек футболчиси "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан қандай фикрда? Янгиликлар

Ўтган йили "Хўжанд" таркибида "Насаф"га қарши ўйнаган ўзбек футболчиси "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан қандай фикрда?

"Хўжанд" футболчиси Самандар Очилов ОФК Кубоги Марказий минтақа финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бўлажак ўйин ҳақида

- Авваламбор барча Ўзбекистон футбол мухлисларига салом йўллаб қоламан. Рақиб жамоани ўрганиб чиқдик, улар Ўзбекистон Суперлигасида ўз ўрнини топиб улгурган жамоа саналади. Қолаверса, жиззахликлар таркибида етакчи ўйинчилар бисёр. Ўйлайманки, эртанги ўйинда рақибга етарлича қаршилик кўрсата оламиз.

- Ўтган йили "Хўжанд" таркибида ОФК кубоги доирасида "Насаф"га қарши баҳсда иштирок этгансиз. "Сўғдиёна"ни ўтган йилги "Насаф"га қараганда кучлироқ деб ҳисоблайсизми?

- Ҳа, ўтган йили ОФК кубоги доирасида "Насаф"га қарши ўйнаганман. Лекин иккала жамоа бир-бирига ўхшамаган ўйин намойиш этади. Ҳар икки клуб ҳам кучли таркибга эга, фақатгина тактик жиҳатдан фарқ қилади.

- Мендаги маълумотларга кўра, "Хўжанд" таркибида бугунги кунда 5 нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепади. Улар орасида Динмуҳаммад Очилов билан қариндошлигингиз борми?

- Таъкидлаганингиздек, клуб сафида 5 нафар ўзбек футболчиси тўп тепади. Динмуҳаммад Очилов менинг укам бўлади", деди ўзбекистонлик ҳимоячи.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика