UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  22 21:37"Валенсия" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  6 21:34"Астон Вилла" — "Челси". Асенсио ва Палмер асосий таркибда, Рэшфорд захирада  7 21:14"Торино" — "Милан". Таркиблар маълум  2 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  3 20:08"Самсунспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  3 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  13 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48 19:15Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 18:37U20 Осиё Кубоги. Австралия иродали ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  9 17:54Анри Беллингемнинг сўкиниши ҳақида: "Ким бўлишингдан қатъий назар, бундай дейишга ҳаққинг йўқ"  17 17:23U20 Осиё Кубоги. Сўнгги дақиқалардаги гол Саудия Арабистонини ЖЧга олиб чиқди  10 17:10Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Кореяга қарши оқ либосда ўйнайди  9

Сречко Катанец: "Катта турнирлар арафасида бир ой вақт ажратилса, шунда нимадир қила оламан" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Катта турнирлар арафасида бир ой вақт ажратилса, шунда нимадир қила оламан"

Осиё Кубоги 3-саралаш босқичи 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Таиланд (2:0) баҳси якунланди.

Ўйиндан кейин ўткизилган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва ўйинчи Элдор Шомуродов қатнашишди.

Сречко Катанецнинг ўйин ҳақида фикрлари:

- Авваламбор барчангизга раҳмат айтаман. Шунингдек, футболчиларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугун яхши ўйин намойиш этдик. Тўғри, олдинга баҳсларда ҳам ишончли ўйнаганмиз, бироқ бугунги ўйин энг яхшиси эди. Учрашув давомида камида 5-6 та гол уришимиз мумкин эди.

Элдор Шомуродов: Бугун ишлаб чиққан тактикамиз ўйин давомида амалга ошди. Таиланд қандай ўйин намойиш этишини яхши билардик. Ўйлашимча, муносиб ўйин кўрсатдик.

- Машарипов захирага олингач, норозилигини намойиш этиб, сизга эътироз билдирди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Буни муаммо деб ҳисобламайман. Ўзимнинг ҳам футболчилик пайтимда шунда ҳиссиётлар бошимдан ўтган. Бу нормал ҳолат. Мен ўз ишимни бажаряпман. Қолган ўйинчиларни ҳам синаб кўришим керак. Ҳеч қандай муаммо юзага келгани йўқ.

- Ўзбек клублари терма жамоа мураббийига футболчи етиштириб бериши керак. Ҳозирда кечаётган бу жараённи қандай баҳолайсиз?

- Бу ҳақда ҳеч қандай фикр билдира олмайман. Барча мураббийларни ҳурмат қиламан. Мен фақатгина уларга маслаҳат бера олишим мумкин, чунки уларнинг ўз режалари бор. Футболчи клуб ихтиёрида бўлганида, уларга қўшимча топшириқ беролмайман. Энг яхши йўл — катта турнирлар арафасида бир ой вақт ажратилса, шунда нимадир қилоламан.

- Ўзбекистон учала рақибга қарши икки ҳужумчи билан ўйнади. Бу тактика рақибга қараб танландими ёки доимий равишда қўлланиладими?

- Йўқ, тактика рақибга қараб танланади. Биз бир хил тактикада ўйнамаймиз. Масалан, кеча ўйиндан олдин режамда бошқача кўриниш бор эди, бироқ баъзи ўзгаришлар киритиб, бугунги таркибни майдонга туширдим. Мен доимий равишда ўзимни сўроққа тутаман. Агарда юқори даражадаги 15 та ўта моҳир ўйинчи бўлса, бир тактикада бемалол ўйнатаверардим ва бундан хурсанд бўлардим.

- Элдор Шомуродовнинг келажакдаги режалари қандай?

- Фаол қўллаб-қувватлашаётгани учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Фаолиятимга келадиган бўлсам, ҳозирча ҳеч қаерга кетиш ниятим йўқ.

- Элдор, ҳужумда қайси футболчи билан яхши тандем ҳосил қиласиз?

- Ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Масалан, Амонов бироз орқароқда ҳаракат қилади, Сергеев эса соф ҳужумчи позициясида ўйнайди. Бу асосан қандай тактика танланишга боғлиқ. Менга иккиси билан ҳам ўйнаш қулай. 

- Сречко Катанец келгусидаги режалар қандай?

- Эндиликда қолган ўйинчиларни ҳам кузатамиз. Сентябрь ва ноябрь ойларида ФИФА кунлари ўтказилади. Ўйлайманки, бундан фойдаланиб, кучли жамоалар билан ўртоқлик ўйинларини ўтказамиз.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика