UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  1 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  1 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  12 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  6 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  10 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  13 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  10 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  76 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3

ОК-2023 саралаш босқичи. Ўзбекистон Шри-Ланка дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди Янгиликлар

ОК-2023 саралаш босқичи. Ўзбекистон Шри-Ланка дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди

Осиё Кубоги саралаш босқичининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Шри-Ланка учрашуви якунланди.

Ўзбекистон — Шри-Ланка 3:0

Голлар: 1:0 — 36, Машарипов, 2:0 — 47, Ҳамдамов, 3:0 — 61, Сайфиев.

Ҳакамлар: Зориқ Мунир ал Катири (Индонезия), Нурҳоди (Индонезия), Муҳаммад Саид ал Ғазали (Уммон), Холид Марҳун Сулаймон ал Шақси (Уммон)

Ўзбекистон: 12.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 18. Абдулла Абдуллаев (23.Ҳусниддин Алиқулов, 86), 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков (6.Сардор Собирхўжаев, 86), 10. Жалолиддин Машарипов (22.Ойбек Бозоров, 74), 17.Достон Ҳамдамов (19.Азизбек Турғунбоев, 74), 20. Азизбек Амонов (21.Игол Сергеев, 63), 14. Элдор Шомуродов

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 2.Умарбек Эшмуродов, 8.Дилшод Саитов, 11.Шерзод Темиров, 13.Исломжон Қобилов, 15.Остон Ўрунов, 16.Валижон Раҳимов

Бош мураббий: Сречко Катанец (Словения)

Шри-Ланка: 1.Сужан Перера, 3.Ҳарша, 4.Чалана Чамира, 6.Разнаяке, 7. Акиб, 8.Асикур Раҳуман, 10.Диллон Сенан (15.Низаршан, 69), 12.Муҳаммад Шабир, 13.Жесузасан, 16.Ҳеттиге Дон, 23.Дилҳара

Захира: 20.Прабаз Руван Арунасири, 22.Лакприя Фернандо, 2.Мадушан, 5.Кажакопан, 9.Муҳаммад Шифан Назир, 11.Шенал Сандеш, 14.Муҳаммад Наизир Фасал, 17.Жуде Супан, 18.Абдул Басиз, 19.Афил Муҳаммад Навшад, 21. Аман

Бош мураббий: Ҳассан Руми (Шри-Ланка)

Огоҳлантириш: Сужан Перера (45+1), 


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги иштирокини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.

90+1. Шомуродов гол киритишни истамоқда, унинг навбатдаги зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб қайтди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. Ўзгаришлар: Сардор Собирхўжаев Одил Ҳамробеков ўрнига, Абдулла Абдуллаев ўрнига Ҳусниддин Алиқулов майдонга туширилди

85. Шомуродов рақиб футболчиси билан жанжаллашиб кетди. Ҳакам уларни тинчлантирди.

82. Сергеев Сайфиевнинг узатмасини дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

78. Ҳарша жароҳат олди, унга анча вақт тиббий ёрдам кўрсатилди.

Бугунги баҳсни 12400 нафар мухлис томоша қилмоқда.

74. Ўзгаришлар: Ойбек Бозоров ва Азизбек Турғунбоев майдонга тушмоқда, улар Жалолиддин Машарипов ҳамда Достон Ҳамдомовни алмаштирди.

71. Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Сергеев бош билан зарба йўллади, аниқлик борасида яна оқсадик.

68. Ўзгариш: Диллон Сенан ўрнига Низаршан майдонга туширилди.

66. Шомуродов бош билан дарвозани нишонга олиб кўрди, тўп юқорилаб кетди.

64. Шомуродовнинг узатмасини Ҳамдамовга голга айлантиролмади.

63. Ўзгариш: Амонов ўрнига Сергеев майдонга туширилди.

61. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кетма-кет зарбалар, дарвоза тўсинидан сўнг Сайфиев кучли зарба билан дарвоза тўрига тўпни "михлади". Дебют голи Сайфиевнинг. 


58. Машариповнинг яна бир зарбасини меҳмонларнинг икки-уч ҳимоячиси биргаликда қайтарди.

55. ЗАРБА! Машарипов узоқ масофадан кучли зарба йўллади, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

52 ЗАРБА! Шукуровнинг чап оёқда йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтарди.

47. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамдамов ҳам жарима зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол қилди!


46. Иккинчи бўлим бошланди.

Мухлислар жамоамизни қизғин қўллаб-қувватламоқда.

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Машариповга нисбатан қўполлик ишлатилди, жарима зарбасини Шри-Ланка ҳимоячилари амаллаб қайтариб юборишди.

45+2. ЗАРБА! Алижоновнинг ўнг оёқда дарвозабон учун ноқулай тарзда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. ЗАРБА! Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг Ашурматовнинг бош билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

43. Ҳамдамов Шомуродовни бирга-бир вазиятга чиқармоқчи эди, рақиб ҳимоячиси буни пайқади.

41. Жамоаларга сув ичиб олишга рухсат берилди.

39. Яна бир ҳужум ташкил этилди. Чап қанотдан оширилган тўпини рақиб посбони қучоқлаб олди.

36. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Машарипов жарима зарбасини голга айлантирди!!! Бу гол Жалолиддиннинг янги туғилган фарзандига бағишланади.


35. Ўз жарима майдони яқинида меҳмонлар ўйинчиси қўл билан ўйнади.

34. Шомуродов рақиб жарима майдонида йиқитилди, ҳакам пенальтига асос йўқ деб топди.

33. УХ!!! Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон учиб қайтарди, голли имконият эди.

30.Машарипов чап қанотдан узатма амалга оширди, рақиб ҳимоячиси кўкраги билан тўпни қайтариб юборди.

28. Ўзбекистонликлардан яна бир ҳужум, ҳимоячилар хавфни қийинчилик билан бартараф этишди.

25. Яна зарба! Бу сафар Амонов мўлжални аниқ ола билмади.

23. ЗАРБА! Шукуровнинг узатмасидан сўнг Сайфиев бош билан зарба йўллади, яна рақиб посбони қутқарувчи ролида

21. Рақиб дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

19. Шомуродов-Машарипов комбинациясини рақиблар бартараф этишди.

16. Шомуродов жарима майдонида зарба йўллади, тўп қайтарилди. 

12. Меҳмонлар футболчиси Жесузасанга нисбатан қўполлик ишлатилди. Футболчи тиббий ёрдамга муҳтож.

10. ЗАРБА! Амоновнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

9. Шомуродов яна ўз омадини синаб кўрди, ҳимоячилар тўпни қайтарди.

7. Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Шомуродов ва Машарипов бир-бирига халақит қилиб қолишди.

3. Амоновнинг чап оёқдаги зарбасига озгина аниқлик етишмади.

2. Бурчак зарбасини меҳмонлар қайтарди, кейинги ҳужумда Ҳамдамов тўпга етолмади.

1. Учрашув бошланди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси оқ, Шри-Ланка футболчилари кўк рангли либосда ҳаракат қилишади.


Намангандаги марказий майдон аста-секин томошабинлар билан тўлмоқда. 

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Осиё Кубоги ҳал қилувчи саралаш босқичининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Шри-Ланка учрашуви бошланиш арафасида турибди.

Рейтинг: -80   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика