UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  0 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  3 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  7 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3

"Динамо" бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига маҳаллий мутахассис тайинланди Янгиликлар

"Динамо" бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига маҳаллий мутахассис тайинланди

Бугун, 20 май куни "Динамо" ПФК қароргоҳида клуб раҳбарияти ҳамда жамоа иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда жамоанинг сўнгги турларда қайд этган қониқарсиз натижалари атрофлича муҳокама қилиниб, клуб бош мураббийи Предраг Роган билан дўстона хайрлашилгани маълум қилинди. Сербиялик мутахассис билан бирга унинг ёрдамчиси Иван Йевич билан ҳам ҳамкорлик тўхтатилди. "Динамо" ҳамда мураббийлар ўртасидаги шартнома икки томонлама бекор қилинди. "Динамо" жамоаси Предраг Роган ва Иван Йевичга клубдаги фаолияти ҳамда ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

"Динамо" клуби раҳбарияти қарорига кўра, бош мураббий этиб шу пайтга қадар клуб спорт директори лавозимида фаолият юритган Андрей Шипилов тайинланди. Андрей Сергеевич "Пахтакор" мураббийлар штаби ва "Металлург" клуби бош мураббийи сифатидаги фаолияти билан мухлисларга танилган. "Динамо" ПФК раҳбарияти катта масъулият юкланган жамоанинг янги бош мураббийига омад ва зафарлар тилайди.

Маълумот учун, "Динамо" Суперлига 10-тури доирасида 23 май куни ўз майдонида АГМК жамоасини қабул қилади.


Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика