UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  2 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  0 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  0 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  5 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  3 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  5 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  2 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  7 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  9 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1

ОЧЛ. "Насаф" — "Ал Файсали" ўйинида дуранг қайд этилди Янгиликлар

ОЧЛ. "Насаф" — "Ал Файсали" ўйинида дуранг қайд этилди

Теглар :  Насаф ОЧЛ
Мазкур саҳифада ОЧЛ гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган "Ал Файсали" - "Насаф" учрашуви матнли тарзда трансляция қилинади.

"Ал Файсали" 0:0 "Насаф"

Ҳакамлар: Аҳмед Абубакар Ал Каф, Абу Бакар Ал-Амри, Рашид Ҳамид Али, Маҳмуд Салим Ал Мажарафи (барчаси Уммондан).

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 7. Шароф Муҳиддинов (99. Семир Смайлагич, 76), 8. Дилшод Саитов, 9. Иван Соловьев (17. Суҳроб Нуруллоев, 26), 10. Ҳусайн Норчаев,  22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (18. Баҳром Абдураҳимов, 86), 92. Умарбек Эшмуродов.

Захирадагилар: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов, 6. Муродбек Раҳматов, 23. Сардор Саъдуллаев, 27. Зафармурод Абдираҳматов, 30. Азиз Холмуродов, 70. Аслиддин Турсунпўлатов.

"Ал Файсали": 26. Мустафо Малаека, 5. Муҳаммад ал-Амри (77. Ҳолид Кааби, 62), 6. Ҳишам Фаик,7. Исмоил Лима, 9. Мартин Бойл (18. Шая Шараҳили, 89), 12. Ҳуссайн Солиҳ Салим, 17. Солиҳ ал-Қумайзи, 19. Жулио Таварес, 22. Ясин Барнави, 39. Абдулраҳмон ал-Досари (80. Муҳаммад ал-Саяри, 79), 99. Волид ал-Аҳмад.

Захирадагилар: 28. Аҳмад ал-Кассар, 8. Абдулмажид ал-Суваит, 14. Солиҳ ал-Аббос, 25. Исмоил Аҳмад, 35. Али Саид Муадди, 87. Мешал Ҳайраллаҳ, 88. Абдулазиз ал-Шарид.

Огоҳлантириш: Волид ал-Аҳмад (19), Муҳаммад ал-Саяри (92).

Саҳифани янгилаш

Учрашув якунланди. Жамоалар биттадан очко бўлишиб олишди.

90+3. "Насаф" яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди, аммо тўп Мозговойнинг қўлига тегиб қолди.

90+2. Сариқ карточка. Рақибга нисбатан провакация ишлатган ас-Сайяри огоҳлантирилди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзгариш. Мартин Бойл ўрнига Шая Шараҳили майдонга чиқарилди. 

88. Алиқулов жарима майдонига оширган тўпни ал-Аҳмад қайтарди.

86. Ўзгариш. Марко Станоевич ўрнига Баҳром Абдураҳимов туширилди.

85. Смайлагичнинг зарбаси ҳам ноаниқ кетди.

83. Нуруллоев узатган тўпга жарима майдони ичида зарба берадиган футболчи етишмади.

82. Марконинг навбатдаги зарбасига аниқлик етишмади.

Ўзгариш. Ал-Досари ўрнига ас-Сайяри майдонга тушди.

79. Ҳолид Каабининг зарбасига аниқлик етишмади.

78. Зарбааа! Маркодан кучли зарба. Малаека ўз ўрнида.

76. Ўзгариш. Шароф Муҳитдинов ўрнига Семир Смайлагич туширилди.

74. Муҳитдинов жаримадан узатган тўпга Алиқулов зарба берган эди. Аниқлик етишмади.

73. Солиҳ Салим Нуруллоевни қўполлик билан тўхтатиб қолди.

68. Хавфли! "Файсали" қарши ҳужумга ўтди. Бойлнинг зарбасидан кейин Неъматовнинг сейви "Насаф"ни қутқариб қолди.

65. Марко Станоевичнинг зарбаси дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

64. "Насаф" футболчилари яна рақиб жарима майдони ичида. Аммо вазият кескинлашмади.

62. Ўзгариш. Муҳаммад ал-Амри ўрнига Ҳолид Кааби майдонга туширилди. 

57. Қойил! "Насаф" футболчилари рақиб ярим майдонида қолиб кетган эди. Марказга югуриб чиққан Неъматов "аждарлар"ни қутқариб қолди.

55. Давроновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

53. Бозоровнинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

52. Саитовнинг жарима майдони ичига узатмаси дарвозабоннинг қўлларига келиб тушди.

50. Станоевичнинг жарима зарбасидан тепган тўпи Малаекага қийинчилик туғдирмади.

49. Ал-Амри Нуруллоевга нисбатан қоидани бузди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди. Жамоалар таркибида ўзгаришлар йўқ.

Тайм якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Уххх! Нуруллооев жарима майдони ичидаги Мозговойни топди. Дарвозадан 1 метр масофада турган Акмал тўпга мослаша олмади. 

42. Норчаев чап қанотдаги Бозоровни тўп билан таъминлади. Ойбекнинг узатмаси рикошет билан дарвозага қараб кетган эди. Малаека тўпни қайтариб юборди.

41. Ҳусайн - Шароф - Ойбек комбинацияси зарбагача етиб бормади.

36. Дилшод Саитов феноменал ҳаракатлари билан рақиб футболчиларини алдаб ўтиб, тўпни жарима майдони ичидаги Бозоровга узатди. Ойбек эса зарба йўллашга имкон тополмади.

35. Муҳитдиновнинг зарбаси самоларга учиб кетди.

34. Нуруллоевнинг узатмасини Солиҳ Салим ўз дарвозасига киритиб юбориши мумкин эди. Мустафо Малаека қийинчилик билан хавфни бартараф қилди.

26. Ўзгариш. Жароҳатланган Соловьёв ўрнига Суҳроб Нуруллоев туширилди.

25. Иван майдонга йиқилди. У ўйинни давом эттиролмайди.

24. Мустафо Малаека тўпни Станоевичга "совға қилди". "Насаф" футболчилари эса қулай имкониятдан фойдалана олишмади.

23. Соловьёв майдонда юришга қийналмоқда. У захирага олинса керак.

21. Жарима зарбаси хавфли кўриниш олди, аммо ҳужумни якунлайдиган футболчи топилмади.

20. Иванга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда...

19. Огоҳлантириш! Жарима майдони чизиғининг устида Соловьёвга нисбатан қўполлик ишлатган Волид ал-Аҳмадга сариқ карточка кўрсатилди.

18. Иван Соловьёвга ишлатилган қўполликдан кейин "Насаф"да қулай стандарт юзага келди.

17. Мартин Бойл Неъматов билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Бироқ, қанот ҳакамининг байроқчаси юқорига кўтарилди. Оффсайд!

13. Алибек Давронов томонидан жарима майдонига оширилган узатмани ҳимоячилар бартараф қилишди.

11. Мозговойдан тўпни қабул қилиб олган Станоевич дарвозага зарба йўллади. Тўп дастлаб ҳимоячига, кейин Марконинг ўзига тегиб, майдондан чиқиб кетди.

9. Алибек Давронов чап қанотдан Муҳитдиновни олдинга бошлади. Шароф тўпга улгурмади.

6. Станоевич Жулио Таварешга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

Марко Станоевич ҳужумда Волид ал-Аҳмадга нисбатан фол ишлатди.

1. Учрашувга бошланди. Тўпни ўйинга "Ал Файсали" футболчилари киритиб беришди.

Аль-Файсали

Лига чемпионов АФК. Группа E . 4-тур

20/04/2022, 01:15

0
:
0
Тугади

Насаф Карши

45'
90'
19'  Waleed Al-Ahmad
62'  Mohammed Al-Amri (Khalid Al Kabi)
79'  Abdulrahman Al-Dosari (Mohammed Al Saiari)
89'  Мартин Бойл (Shaye Ali Sharahili)
90'  Mohammed Al Saiari
26'  Иван Соловьев (Sukhrob Nurulloev)
76'  Sharof Mukhiddinov (Семир Смайлагич)
86'  Marko Stanojevic (Bakhrom Abdurakhimov)

— Учрашув старт олишига саноқли дақиқалар қолди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика