UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  4 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Ла Лига. Драматик учрашувда "Реал" "Севилья"ни тиз чўктирди Янгиликлар

Ла Лига. Драматик учрашувда "Реал" "Севилья"ни тиз чўктирди

Ла Лига 32-туридан ўрин олган "Севилья" - "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

"Севилья" – "Реал Мадрид"
"Рамон Санчес Писхуан" ўйингоҳи
Голлар
: 1:0 – 21 Ракитич, 2:0 – 25 Ламела, 2:1 – 50 Родриго, 2:2 – 82 Начо, 2:3 – 90 Бензема.

"Севилья" – Буну, Навас, Диего Карлос, Кунде, Акунья (Гудель, 62), Ракитич, Гомес (Оливер Торрес, 46), Ламела (Окампос, 72), Жордан, Корона (Аугустинссон, 62), Марсьяль (Рафа Мир, 41).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Карвахаль, Модрич (Асенсио, 81), Кроос, Камавинга (Родриго, 46), Васкес (Начо, 81), Вальверде, Бензема (Мариано Диас, 90), Винисиус Жуниор.

Огоҳлантириш: Камавинга (31), Марсьяль (39), Начо (78), Диего Карлос (80), Оливер Торрес (83), Мариано Диас (90), Кроос (90).


Севилья

Иван Ракитич - 21', Эрик Ламела - 25'

Примера Дивизион . 32-тур

18/04/2022, 01:00

3
:
2
Тугади

Реал Мадрид

Родриго - 50', Начо Фернандес - 82', Карим Бензема - 90'

Стадион: Estadio R. Sanchez Pizjuan, 40629 томошабин

Бош ҳакам: Guillermo Cuadra

45'
90'
21'  Иван Ракитич
25'  Эрик Ламела
25'  Хесус Мануэль Корона
39'  Антони Марсьяль
41'  Антони Марсьяль (Рафа Мир)
46'  Алехандро Гомес (Оливер Торрес)
62'  Маркос Акунья (Неманья Гудель)
62'  Хесус Мануэль Корона (Людвиг Аугустинссон)
72'  Эрик Ламела (Лукас Окампос)
80'  Диего Карлос
83'  Оливер Торрес
31'  Эдуардо Камавинга
46'  Эдуардо Камавинга (Родриго)
50'  Родриго
50'  Даниэль Карвахаль
78'  Начо Фернандес
81'  Лука Модрич (Марко Асенсио)
81'  Лукас Васкес (Начо Фернандес)
82'  Начо Фернандес
82'  Даниэль Карвахаль
90'  Карим Бензема
90'  Родриго
90'  Карим Бензема (Мариано Диас)
90'  Тони Кроос
90'  Мариано Диас


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг

 

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Реал" ажойиб камбэк эвазига муҳим ғалабани қўлга киритди. 

Йўқ, қоида бузилмаган ва пенальти йўқ.

Узатмадан кейин мезбонлар футболчиси майдонга қулади. Ҳакам шошмасликни сўради. 

90+8-дақиқа. Ўйиндан ташқари ҳолат! "Севилья" учун охирги имконият.  

Жарима майдонига йўлланган тўпни Тибо Куртуа эгаллаб олди ва ўрнидан туришга шошилмаяпти. 

90+7-дақиқа. Энди шошилаётган "Севилья" узатмалардаги кетма-кет хатолар сабаб, тўпни йўқотди.  

Карло Анчелотти ғалабага ишонган кўринади, Бенземани алиштирди. Унинг ўрнига Мариано Диас тушди. 

90+5-дақиқа. Лукас Окампос тўп учун курашда Алабага нисбатан қоидани бузди. 

90+2-дақиқа. ГООООООЛ! Ким деб ўйласиз? Аха, Карим Бензема яна ғалаба тўпини уриб кетяпти шекилли. 

Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди!

90-дақиқа. Мезбонлар вакили томонидан шошилиб амалга оширилган узатма ноаниқ бўлди ва тўп йўқотилди. 

89-дақиқа. Иштаҳа тановвул пайти очилади дейишганидек, "Реал" энди ғалабадан умидвор. 

84-дақиқа. Ўйинни марказдан "Севилья" бошладику, ҳужумни яна "Реал" амалга оширди. Лекин Бенземанинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.  

 

83-дақиқа. ГОООООЛ! Начо иккинчи темпда давом этган ҳужумни аниқ зарбаси билан якунлаб, ҳисобни тенглаштирди. Дани Карвахалдан яна бир ассист.

82-дақиқа. "Реал" бурчак зарбаси ишлаб олди. 

81-дақиқа. Лука Модрич ўрнига Марко Асенсио.

81-дақиқа. Огоҳлантириш! Диего Карлосга сариқ.  

80-дақиқа. Аввалига Милитао кейин Алаба хавфли вазиятларда ҳужумни тўхтатишди.  

Ҳакам ўзи монитор олдига бориб барчасини кўрди ва Винисиус Жуниор тўпни қўли билан тўхтатган деб ҳисоблади. No goal!

Яна "VAR"хонанинг қарорини кутамиз. 

74-дақиқа. ГООООЛ! Аммо, лекин, бироқ ҳакам Винисиус тўпни қўли билан ўзига ўнглаб олди деб ҳисоблади. Футболчи табиийки бу қарорга қўшилмаяпти.

Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Рафа Мир осонлик билан зарба берганди, аммо боши билан йўллаган тўпи нишонга аниқ бормади.  

72-дақиқа. Ўзгариш! Эрик Ламела ўринига Лукас Окампос тушмоқда.  

70-дақиқа. Эрик Ламелага яхши пас бўлди, лекин негадир ярим ҳимоячи олдинга ҳаракат қилиш ўрнига, тўпни жамоасида сақлаб қолишни яхшироқ деб ҳисоблади.  

69-дақиқа. Карвахаль яхши ҳаракат қилиб бўш зонага кириб борди ва Виннини кўрди, аммо узатмани ўзи истагандек амалга ошира олмади.  

66-дақиқа. Родриго ноқулай тўпни ўзига ўнглаб олишга максимал даражада уринди, лекин икки рақиби бразилияликка имкон қолдиришмади. 

65-дақиқа. Ўзгаришлардан кейин "Севилья" прессингда бироз жонлангандек.  

63-дақиқа. Родриго фаоллик кўрсатди, тўп билан жарима майдончасига кириб бориб, уни Бенземага қолдирди, Каримнинг зарбаси хавфли, аммо бироз ноаниқ чиқди.

62-дақиқа. ЎзгаришларХесус Корона ва Маркос Акунья ўрнига Людвиг Аугустинссон ҳамда Неманья Гудель "жангга" ташланди. 

60-дақиқа. Хавфли ҳужум бўлиши мумкин эди. Бироқ Давид Алаба қалтис вазиятда Рафа Мирга нисбатан ишончли ўйнади.  

Хорватиялик майдонни тарк этди. Лекин қайтади.

58-дақиқа. Ракитич оғриқ сабаб майдонга қулади. Ўйин тўхтатилди.  

56-дақиқа. Иккинчи бўлимда "Реал" буткул бошқача ҳаракат қилмоқда. 2 дақиқа чамаси "қироллик клуби" рақибини деярли жарима майдончасига қамаб қўйди.  

54-дақиқа. Милитао аввалига узоқ масофадан оёқда зарба берди, Яссин Буну тўпни қайтарди. Бурчак зарбасидан кейин Милитао яна тўпни дарвоза томон йўллашга уринди, аммо бу сафар ҳам ниятига ета олмади.  

Бу гол аниқки меҳмонларга руҳий устунлик беради. Бироқ "Севилья" биринчи бўлимда қийин паллаларда ҳам анча тартибли ҳаракат қила олди. Шу сабаб буёғига ўйин қандай бориши янада қизиқ.


50-дақиқа. ГООООООЛ! Танаффусдан кейин майдонга тушган Родриго ҳисобни қисқартирди. Ажойиб ҳужумни "Севилья" футболчилари фақат томоша қилишга улгурди.  

48-дақиқа. Модричнинг узатмасидан кейин Бензема яна бир имкониятга эга бўлди ва аниқ зарба йўллади, аммо кучсиз чиққани сабаб Буну жамоасини муқаррар голдан қутқарди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Ўзгаришлар! Мезбонлар сафида Алехандро Гомес ўрнини Оливер Торресга бўшатиб берди. "Реал"да Кмавинга ўрнига Родриго ўйинга қўшилди. 

Бўлди, шу паллада ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Ҳозирча камида рақибидан ёмон ўйнамаган "Севилья" ҳисобда олдинда бормоқда. Тайм охирига келибгина ўзига келганга ўхшаган "Реал"дан иккинчи бўлимда фаолроқ ўйин кутиб қоламиз ва бизни қизиқарли 45 дақиқа кутиб турганига ишонамиз.

45+4-дақиқа. Алабанинг ажойиб узатмасидан кейин Бензема қулай имкониятга эга бўлганди, аммо дарвозабонни алдай олмади. Қўшимчасига, ҳакам франциялик форвард ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини қайд этди.  

45+2-дақиқа. Модричдан тўпни қабул қилиб олган Камавинга катта масофани босиб ўтиб, ҳужумни ривожлантирди. Бироқ иш яна охирги узатма ва кўнгилдагидек зарбагача етиб бормади.   

45+1-дақиқа. "Реал"нинг яна бир уриниши омадсизлик билан якунланди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.  

44-дақиқа. Бензема маъсулиятни ўз бўйнига олишга қарор қилди. Бироқ рақибларини чалғитиб берган зарбасидан кейин тўп дарвозадан юқорироқдан ўтиб кетди.   

43-дақиқа. "Реал" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.  

42-дақиқа. Винисиус ҳозир нима қилганини ўзи ҳам тушунмаган бўлса керак.  

41-дақиқа. Ўзгариш! Ўша тўқнашувда жароҳат олган франциялик ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига Рафа Мир туширилди. 

39-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакамнинг қароридан очиқчасига норози бўлган Марсьяль огоҳлантирилди.  

38-дақиқа. Ухх, Камавинга таваккал қилиб тўпга ташланди, бахтига ҳакам Эдуардо тўпга етди деди. Акс ҳолда ярим ҳимоячининг сариқ карточка бор эди ва бир нималар бўлиб кетиши мумкин эди. 

37-дақиқа. "Реал" ҳозирча рақиб ҳимоясини ёриб ўтишнинг иложини қила олмаяпти. 

35-дақиқа. Милитао ўнгдан олдинга ўтаётган Лукас Васкесни кўрди, лекин тўпни унга аниқ етказиб бера олмади.  

34-дақиқа. Карим Бензема зерикиб қолган Яссин Бунуни текшириб кўрди, посбон ўз ўрнида.   

31-дақиқа. Огоҳлантириш! Камавинга кескин ўйнади ва тўпга ета олмагани учун карточка ишлаб олди. 

27-дақиқа. "Реал" ҳозирча ўзига ўхашмаяпти ва аксинча "Севилья" ўта дадил ҳаракат қилмоқда.  

25-дақиқа. ГООООООЛ! Биринчи голдан ўзига келиб улгурмаган "Реал" иккинчи голни қўйиб юборди. Эрик Ламела гол муаллифига айланди.  

Ўйинни қўрқмай бошлаган "Севилья" ҳисобни очди. 

21-дақиқа. Тўп олдида Иван Ракитич. ГООООООООЛ! Қандай гол. Ракитич ҳаммани шошириб қўйди. 

20-дақиқа. Лука Модрич кечагина ўзини мақтаб интервью берган Папу Гомесдан тўпни олиб қўя олмади ва жарима зарбаси белгиланди. 

Бўлди, ўйин давом этади. Бунга пенальти берилмайди.

19-дақиқа. Қизиқ вазият... Яссин Бунунинг қўлидан чиқиб кетган тўп ҳимоячининг ҳам қўлига теккан. "VAR"ни кутамиз.

17-дақиқа. "Севилья" бу сафар ўнг қанотдан олдинга ўтди, аммо Ракитич ҳаводан узатган тўпини Куртуа осонгина ушлаб олди.  

14-дақиқа. Милитао гавдасидан фойдаланиб, рақибини четга чиқариб қўйди ва тўпни жамоасига қайтариб берди.  

11-дақиқа. "Реал" футболчилари Милитао ва Вальверде бир-бирини охиригача тушунмай, тўпни олдириб қўйишганди, лекин "Севилья" вакиллари ҳам тезкор қарши ҳужумга ўтиб кета олишмади. 

10-дақиқа. Дани Карвахаль қанчалик уринмасин тўпга ета олмади ва натижада Антони Марсьялни майдонга қулашига сабабчи бўлди. 

9-дақиқа. Антони Марсьяль имкон топди дегунча зарба берди, аммо уриниши бироз ноаниқ чиқди.   

7-дақиқа. Лопетеги аниқ кўрсатма берган чоғи "Севилья" яна чапдан рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга уриниб кўрди. Васкес тўпни ортига ўтказиб юборган бўлсада, Хесус Коронани жарима майдончасига киритмади.   

6-дақиқа. Ўнгроқдан ривожланган ҳужумни Камавинга жарима майдончаси ташқарисидан кучли, аммо ноаниқ зарбаси билан якунлади.  

4-дақиқа. "Реал" меҳмонда бўлсада, иккинчи рақам бўлиб ўйнашга рози эмас. 

Андалусияликлар ўйинни кетма-кет ҳужумлар билан бошлашди. Асосан чап қанот фаоллик кўрсатмоқда. 

1-дақиқа. "Севилья" илк сониялардан бугун ким мезбонлигини кўрсатиб қўйиш ниятида чоғи. 

Трибуналарда бўш ўринлар деярли қолмаган. Мезбон жамоа ишқибозлари бугунги беллашувга яхшигина тайёргарлик кўришгани сезилиб турибди. Махсус баннерлар, стадион ичи ҳамда атрофида чиройли манзара ва минглаб мухлислар ўйинга тайёр. 


Севилья

Иван Ракитич - 21', Эрик Ламела - 25'

Примера Дивизион . 32-тур

18/04/2022, 01:00

3
:
2
Тугади

Реал Мадрид

Родриго - 50', Начо Фернандес - 82', Карим Бензема - 90'

Стадион: Estadio R. Sanchez Pizjuan, 40629 томошабин

Бош ҳакам: Guillermo Cuadra

45'
90'
21'  Иван Ракитич
25'  Эрик Ламела
25'  Хесус Мануэль Корона
39'  Антони Марсьяль
41'  Антони Марсьяль (Рафа Мир)
46'  Алехандро Гомес (Оливер Торрес)
62'  Маркос Акунья (Неманья Гудель)
62'  Хесус Мануэль Корона (Людвиг Аугустинссон)
72'  Эрик Ламела (Лукас Окампос)
80'  Диего Карлос
83'  Оливер Торрес
31'  Эдуардо Камавинга
46'  Эдуардо Камавинга (Родриго)
50'  Родриго
50'  Даниэль Карвахаль
78'  Начо Фернандес
81'  Лука Модрич (Марко Асенсио)
81'  Лукас Васкес (Начо Фернандес)
82'  Начо Фернандес
82'  Даниэль Карвахаль
90'  Карим Бензема
90'  Родриго
90'  Карим Бензема (Мариано Диас)
90'  Тони Кроос
90'  Мариано Диас

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика