

Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Винисиус Мадрид клуби сафидаги сўнгги бешта ўйиннинг ҳар бирида гол урди. Ла Лиганинг бу мавсумида унинг ҳисобида 24 ўйинда 9 гол ва 5 голли узатма бор. Чемпионлар Лигасида - 10 ўйинда 3+4.
"Бразилиялик яна ўзини муҳим ҳис қилмоқда, Арбелоа биринчи кунданоқ унга ишонч бағишлади. Винисиус "Реал"нинг собиқ устози Хаби Алонсо билан келиша олмаган.
Ҳозир эса ундан клуб билан муносабатлари ва шартномани узайтириш ҳақида сўрашганда, "Ҳаммаси ҳар қачонгидан ҳам яхши" деган жавоб шубҳага ўрин қолдирмайди.
Клуб ва футболчининг вакиллари ўртасидаги мулоқот доимий равишда давом этмоқда. Энди ҳеч ким янги битим зарурлигига шубҳа қилмайди.
Винисиус ҳозирги “Реал"нинг етакчиси ва ҳаракатлантирувчи кучи мавқеини қайтариб олгунга қадар курашди”, — дейилади мақолада.



