UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36АПЛ чемпиони 181 миллион фунт, 20-ўриндаги жамоа 110 миллион фунт мукофот олди  1 08:26Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи шогирдига қарши, бир қатор собиқ футболчилар ҳаракат қилаётган “Like cup“ мусобақаси давом этмоқда +ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:07Ламин Ямаль янги келишув бўйича “Барселона“да қанча ишлаб олиши маълум  1 07:40Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди  0 07:15Пролига. Бугун Олмалиқда ўйин бор  0 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  3 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  11 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  28 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  5 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  1 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7

Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Динамо"ни мағлуб этди, Норхонов қаҳрамон Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Динамо"ни мағлуб этди, Норхонов қаҳрамон

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.



Coca Cola Суперлига, 2-тур
СЎҒДИЁНА – ДИНАМО - 1:0
11 март 2022 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: Раҳимбек Каримов, Артём Калинин, Элнур Дониёров, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистент: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: Шоҳруз Норхонов 66, - 1:0 (Лука Чермель).

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 4.Элёр Орифов (31.Лука Чермель, 46), 5.Аюбхон Номанов (16.Артём Филипосян, 86), 6.Искандар Шайкулов, 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 8.Марат Бикмаев (33.Дониёр Абдуманнопов, 58), 10.Шоҳруз Норхонов (9.Бобур Фарҳодов, 76), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (11.Жасур Ҳасанов, 86), 44.Юре Обшивач, 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 3.Диан Талхатов, 20.Баҳодир Насимов, 21.Абдужалил Маназаров.

"Динамо": 12.Милое Прекович, 5.Михайло Йованович, 6.Иброҳим Йўлдошев (97.Фаҳриддин Алимов, 79), 7.Темур Исмоилов (30.Жасурбек Умаров, 88), 15.Жўрабек Маннонов (14.Шокир Йўлдошев, 79), 17.Музаффар Музаффаров, 20.Жасур Жумаев, 22.Абдужамол Исроилов, 31.Сайдулло Раҳматов, 78.Александар Глишич (11.Саҳоб Рашидов, 68), 88.Евгений Чумак (70.Ойбек Нурматов, 88).
Захира: 35.Аслонбек Аҳроров, 4.Достон Фотеев, 9.Тўлқин Эргашев, 19.Ислом Шарипов.

Огоҳлантиришлар: Аюбхон Номанов 14, Абдужамол Исроилов 24, Сардор Қулматов 62, Сайдулло Раҳматов 78.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин тугади. "Сўғдиёна" - "Динамо" 1:0

90+2. УХХХХ! Фахриддин Алимов жарима майдони ичидан зарба берди, Митрович ўз ўрнида 

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди 

88. Ўзгариш. "Динамо". Исмоилов ва Чумак ўрнига Умаров ва Нурматов тушди

88. ЗАРБАА! Абдуманноповнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди

86. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Номанов ва Қаҳрамонов ўрнига Филипосян ва Жасур Ҳасанов тушди

79. Ўзгариш. "Динамо". Иброҳим Йўлдошев ва Маннонов ўрнига Алимов ва Шокир Йўлдошев

78. Огоҳлантириш. "Динамо". Сайдулло Раҳматов

76. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Норхонов ўрнига Фарҳодов тушди

68. Ўзгариш. "Динамо". Глишич ўрнига Саҳоб Рашидов тушди

66. ГООООООООООООООООООООЛ! ШОҲРУЗ НОРХОНОВ 1:0. Чермелнинг жаримадан узатган тўпни Норхонов боши билан дарвозага йўллади! 



65. ЗАРБААААААААААААААА! Бурчакдан узатилган тўпни Иброҳим Йўлдошев боши билан дарвозага йўллади, Митрович қийинчилик билан тўпни ушлаб олди! 

64. ЗАРБАААА! Музаффар Музаффаровнинг узоқдан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Митрович тўпни қайтарди!  

62. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Сардор Қулматов

60. ЗАРБААААА! Аюбхон Номановдан ажойиб зарба, Прековичдан ажойиб сейв! 

58. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Бикмаев ўрнига Дониёр Абдуманнопов тушди

51. ЗАРБАААА! Жўрабеков жарима тўпини амалга оширди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! 

46. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Орифов ўрнига Чермель тушди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Жарима тўпи ноаниқ кетди

44. "Сўғдиёна"да хавфли жарима тўпи.

42. Жамоалар у қадар ҳужумкор ўйин намойиш эта олишмаяпти, бунга майдон ҳолати ҳам сабаб бўлмоқда

37. УХХ! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Норхонов акробатик тарзда зарба беришга уринди, ўхшамади

34. Қаҳрамонов жарима тўпини амалга оширди, тўпни ҳимоячилар қайтарди

24. Огоҳлантириш. "Динамо". Абдужамол Исроилов

21. ЗАРБААААА! Шаҳбоз Жўрабеков чап томондан бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Прекович тўпни қайтарди! Ҳакамлар Жўрабеков ўйиндан ташқари ҳолатда қолган деб топишди

17. ЗАРБААА! Яна Иброҳим Йўлдошев бурчак тўпидан кейин бош билан зарба берди, ноаниқ!

14. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Аюбхон Номанов

10. ЗАРБА! "Динамо"дан бурчак тўпи, Иброҳим Йўлдошев боши билан зарба берди, ноаниқ!

8. ЗАРБААААА! Бикмаев бурчак тўпини амалга оширди, Норхоновнинг боши билан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Прекович сейв намойиш қилди! 

6. ЗАРБА! Музаффар Музаффаровнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин Митрович тўпни ушлаб олди

3. Жиззахда жуда кучли ёмғир ёғмоқда, майдонда кўлмаклар пайдо бўлган. Шунга қарамай стадионга мухлислар келишган.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади. 

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика