UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 (матнли трансляция)  18 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  9 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  2 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  3 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Хитой U23, “Манчестер дербиси” ва бошқалар  3 10:51Перес Винисиуснинг "Реал"да қолишини истамоқда  26 10:23"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди  1 09:55Артета: "Гёкереш ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда"  0

Суперлига. "Металлург" сўнгги дақиқаларда тўп киритиб, "Насаф" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Металлург" сўнгги дақиқаларда тўп киритиб, "Насаф" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Насаф" – "Металлург" учрашуви ниҳоясига етди.

Coca-Cola Суперлига. 2-тур
18:30, НАСАФ – МЕТАЛЛУРГ 1:1
9 март 2022 йил. Қарши. "Марказий" стадион.

Голлар: Ҳусайн Норчаев 80 (Ш.Мухитдинов) – Аброр Тошқўзиев 90 (Д.Темиров)
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Бектурсин Канназаров, Дамир Искандеров, Шуҳрат Ражабов
Назоратчи: Рашид Айтеков
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев
VAR ассистент: Элёр Турсунов
Комиссар: Шерзод Ражабов

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 8.Дилшод Саитов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 92.Умар Эшмуродов, 34.Шерзод Насруллаев,  88.Марко Станоевич (7.Шароф Муҳитдинов, 71), 18.Баҳром Абдураҳимов (2.Алибек Давронов, 88), 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров, 17.Суҳроб Нуруллоев (99.Семир Смайлагич, 71), 10.Ҳусайн Норчаев (20.Шаҳзод Акрамов, 88)

Захира: 13.Азамат Сойибов, 35.Абдувоҳид Неъматов, 23.Сардор Садуллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 9.Иван Соловьёв

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 5.Аббос Отахонов, 80.Фарруҳ Иброҳимов, 97.Муҳаммадали Алиқулов, 14.Аброр Тошқўзиев, 30.Иброҳим Ибрагимов (6.Худойшукур Сатторов, 78), 94.Фарҳод Бекмуратов, 18.Фозил Мусаев (16.Жасур Холтўраев, 65), 10.Шоҳназар Норбеков (11.Дамир Темиров, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев (25.Шаҳзод Неъматжонов, 90+6)

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 26.Хакимхон Аламхонов, 19.Эргаш Исмоилов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 15.Зоҳид Абдуллаев

Огоҳлантиришлар: Ҳусайн Норчаев (44), Аббос Отахонов (85), Умар Эшмуродов (85), Фарҳод Бекмуратов (85).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Баҳс якунланди! 

90+6. "Металлург"да ўзгариш: Зибиҳилло Ўринбоев ўрнига Шаҳзод Неъматжонов туширилди. 

90+4. Учрашув якуни қизғин тус олди. "Насаф" босим ўтказмоқда. 

Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ГООООООООООООООООООООООООООЛ!  Аброр Тошқўзиев ҳисобни тенглаштирди. Футболчининг чап оёқдаги зарбаси дарвоза тўридан жой олди – 1:1! 


88. "Насаф"да 2 та алмаштириш: Абдураҳимов ўрнига Давронов, Норчаев ўрнига Акрамов баҳсни давом эттиради.  

88. Жамир Темировга нисбатан қўполлик ишлатилди.

85. Фарҳод Бекмуратовга ҳам сариқ карточка кўрсатилди. 

84. Аббос Отахонов ва Умар Эшмуродов огоҳлантирилди. 

82. Майдонда тортишув юзага келди. Отахонов қизишиб кетди. 

80. ГОООООООООООООООООООООЛ!  Муҳитдиновнинг бурчак зарбаси орқали амалга оширган узатмасидан сўнг Норчаев бош билан гол уриб, ҳисобни очди – 1:0! 


78. "Металлург"да ўзгариш: Иброҳим Ибрагимов ўрнига Худойшукур Сатторов ўйинни давом эттиради.  

74. Легионер ҳужумчи Смайлагич ҳимоячидан ўзиб кетиб, деярли бирга-бир ҳолатда зарба йўллади. Муҳаммадали Алиқулов зарба йўлига ғов бўлишнинг уддасидан чиқди.  

71. "Насаф"да 2 та ўзгариш: Станоевич ўрнига Муҳитдинов, Нуруллоев ўрнига Смайлагич ўйинга қўшилди. 

69. Ууух! Иброҳим Ибрагимовнинг узатмаси зарбага айланиб кетди ва тўп кутилмаганда дарвоза тўсинига тегди. 

68. Муҳаммадали Алиқулов қоидани бузмаган ҳолда "подкат" орқали "Насаф" ўйинчисидан тўпни олиб қўйди ва жамоасини олдинга бошлади.  

65. "Металлург"да алмаштириш: Фозил Мусаев ўрнига Жасур Холтўраев туширилди. 

64. Зарба!  Бозоров ўткир бурчак орқали дарвозани нишонга олди, ноаниқ. 

63. ВАРга мурожаат қилиниб, пенальти бор ёки йўқлиги текширилди. Давом этамиз. 

61. Зарба!  Ойбек Бозоровнинг зарбаси аниқ, бироқ кучсиз чиқди.

57. Зарбааа!  Бозоровнинг узатмасидан сўнг Норчаев бўш қолган дарвозани ишғол этолмади. 

54. Мусаев яхши имкониятга эга бўлди, аммо бу самарали якунланмади. 

50. Зарбаааа!  Лобановдан қайтган тўпга "Насаф" футболчиси Абдураҳимов эга чиқди ва ноаниқ зарба йўллади.  

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Металлург"да ўзгариш: Норбеков ўрнига Темиров тушди. 

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45+2. Станоевичнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

45+1. Зарба! Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбаси дарвозага аниқ бормади. 

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 

44. Ҳусайн Норчаев Аброр Тошқўзиевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун огоҳлантирилди. 

37. Ууух! Забиҳилло Ўринбоев ҳимоячиларни алдаб, жарима майдони ичига ёриб кирди, аммо зарба беришда адашди. 

36. Мусаевнинг пасидан сўнг Норбеков тўпга улгурмай қолди. 

31. Ўйинда жуда кўп "пауза" юзага келмоқда, аммо жамоалар имкон қадар тез-тез ҳужум уюштиришга уринишяпти. 

28. Бу гал Ихтиёр Тшпўлатов Баҳром Абдураҳимов билан тўқнашиб кетди. 

26. Шоҳназар Норбеков қанотда "Насаф" сардори Эшмуродов билан тўқнашди. "Металлург" ҳужумчисига тиббий ёрдам кўрсатилди. 

24. Зарбааааа!  Насруллаевнинг яқин масофадан берган кучли зарбасини Лобанов қайтаришга эришди. 


23. Тўп назорати "аждарлар"да. Ўйин темпини ҳам у қадар юқори деб бўлмайди. 

20. "Насаф" бурчак тўпига эга бўлди. Станоевичнинг узатмаси анча кучли чиққани туфайли тўп майдондан чиқиб кетди. 

18. Шоҳназар Норбеков муваффақиятсиз паси орқали тўпни рақибга топшириб қўйди.

15. Зарба!  Шерзод Насруллаевнинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Лобанов ушлаб олди.

14. Забиҳилло Ўринбоев ҳимоячига нисбатан қўполлик ишлатди.

11. Фозил Мусаев чап қанотдан ҳужум қилган Шерзод Насруллаевни туртиб йиқитди. Жарима зарбаси қаршиликларга фойда келтирмади. 

9. Зарба! Фарруҳ Иброҳимовнинг олисдан йўллаган зарбасини Умиджон Эргашев қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

8. "Металлург" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Мусаев шеригини ажойиб пас билан таъминлади. Якундаужум темпи пасайди ва тўп ортга қайтди. 

5. Бекмуратов қанотда Абдураҳимовга нисбатан қоидани бузди. Стандартни Станоевич амалга оширди, шундан сўнг ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

3. Аббос Отахонов Ихтиёр Тошпўлатовни таъминлади, у эса тўпни таваккал ичкарига оширди, мезбонлар ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди.

1. Ўйин бошланди! 

Фото: Толибжон Қосимов 

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика