УЕФА Жанубий Американинг 10 та жамоаси Миллатлар лигасига қўшилишини тасдиқлади
17 дек 2021 21:07
Янгиликлар
УЕФА Жанубий Американинг 10 та жамоаси Миллатлар лигасига қўшилишини тасдиқлади
УЕФА вице-президенти Збигнев Бонек 2024 йилдан бошлаб Миллатлар лигасига Жанубий Америкадан 10 та жамоа қўшилишини тасдиқлади.
"Биз КОНМEБОЛ билан учрашув ўтказдик, 2024 йилдан уларнинг терма жамоалари Миллатлар лигасига қўшилади. Биз ҳали ҳам формат устида ишлаяпмиз, чунки терма жамоаларнинг тақвими чекланган", — деди Бонек.
УЕФА вице-президентининг сўзларига кўра, Жанубий Американинг кучли олтита жамоаси 2024 йилда Миллатлар лигасининг "А" гуруҳида иштирок этади. "Б" гуруҳида яна тўртта жамоа қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигасининг навбатдаги мавсуми Жанубий Америка жамоаларисиз ўтади. Аввалги иккита мусобақада Португалия ва Франция терма жамоалари ғолиб бўлишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар