UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалабага эришди  0 00:42Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба, "Байер"да эса мағлубият  1 00:30АПЛ. "Арсенал" "Ноттингем Форест" билан ўйинда очко йўқотди  15 00:20Нигерия Мисрни мағлуб этиб, Африка кубогининг бронза медали совриндори бўлди. Салоҳ пенальтидан гол ура олмади  0 22:50АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида очко йўқотди, "Челси" "Брентфорд"ни, "Вест Хэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  15 21:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Хитой 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)  12 21:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" 2:0  24 21:03Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, Шомуродовдан гол!  11 20:20Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  59 19:25Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  59 19:17U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди  221 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  2 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3

"Сурхон" клубида юзага келган вазият бўйича ЎФА баёнот берди Янгиликлар

"Сурхон" клубида юзага келган вазият бўйича ЎФА баёнот берди

“Сурхон” футбол клуби вакиллари ва унинг собиқ футболчилари ўртасида вужудга келган вазият бўйича ЎФА ўз баёнотини тақдим қилди.

"Ижтимоий тармоқларда “Сурхон” футбол клубининг маъмурий бошқарув офисига футбол клубининг собиқ футболчилари Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев ташриф буюргани, клуб офисида клубнинг айрим ходимлари ва мазкур футболчилар ўртасида вужудга келган низоли вазият билан боғлиқ маълумотлар тарқалди.

Ушбу вазият бўйича бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва масъул мутахассислари иштирокида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу каби салбий ҳолатларни кескин қоралайди. Мазкур шахсларнинг масъулиятсизлиги ва этика нормаларига риоя қилмаслиги ўзбек футболи имиджига путур етказмоқда. 

Айни вақтда ушбу ҳолат тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси ҳам тайинланган.   

Мазкур ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунига қадар ЎФА томонидан “Сурхон” футбол клуби бош директори Азамат Абдурахмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Ходжаев футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон футбол ассоциацияси барча футбол клублари раҳбариятига ўз жамоаларида қатъий интизомни сақлашни ва ҳар қандай вазиятда ҳам этика нормаларига риоя қилишни тавсия этади", -дейилади ташкилот баёнотида.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика