UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  1 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  2 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  4 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  19 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

А Серия. Шчесни 2:2 "Ювентус": дарвозабоннинг хатолари Турин клубига қимматга тушди Янгиликлар

А Серия. Шчесни 2:2 "Ювентус": дарвозабоннинг хатолари Турин клубига қимматга тушди

Италия чемпионати 1-туридан щрин олган "Удинезе" – "Ювентус" учрашуви якунланди.


Удинезе – Ювентус 2:2 

22 август, 21.30, «Фриули»

Голлар:

0:1 – 3 Дибала, 0:2 – 23 Куадрадо, 1:2 – 51, пенальти Перейра, 2:2 – 83 Деулофеу.

Удинезе – Сильвестри, Молина, Нюйтинк, Самир, Родриго Бекао, Удоджи (Ларсен, 57), Арслан (Яяло, 80), Перейра, Уолас, Макенго (Деулофеу, 57), Пуссетто (Окака Чука, 80).

Ювентус – Шченсни, Данило, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Куадрадо (Кьеза, 74), Рэмзи (Кьеллини, 59), Бентанкур (Локателли, 90), Мората (Роналду, 60), Дибала, Бернардески (Кулусевски, 60).

Огоҳлантиришлар:

Шченсни (50), Уолас (76), Кулусевски (88).

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Ювентус" мавсумни дуранг билан бошлади. 

90+6. Йўқ, оффсайд туфайли гол бекор қилинди. 2:2

90+5. Шошмаймиз, ВАР тизими ишга тушди.

90+4. Гооооооол! Захирадан майдонга тушган Роналду "Ювентус"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 2:3. 

Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

"Удинезе" рақиб жарима майдонида вазиятлар яратишда давом этяпти. "Юве"ни таниб бўлмай қолди.

90. Бентанкур ўрнига Локателли тушди. Бу унинг "Юве"даги расмий дебют ўйини ҳисобланади.

88. "Юве"да хатолар кўпайиб кетди. Кулусевскида сариқ карточка.

84. Вазиятга ВАР тизими аралашди. Гол бекор қилинадими? Йўқ, 2:2.

83.  Гооооол!!! Жерар Деулофеу Войцех Шчеснининг қўпол хатосидан кейин мувозанатни тиклади.

74. Куадрадонинг ўрнига Кьеза туширилди.

71. Деулофеунинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Шчесни қийинчилик билан бартараф қилди.

62. Йўқ, пенальти белгиланмади. Ўша эпизод юзага келишидан олдин ўйиндан ташқари ҳолат бор экан.

60. Ўзгариш! Роналду Феде Бернардескини алмаштирди.

59. "Юве" жарима майдончасида Деулофеуга нисбатан қўполлик ишлатилди. Вазиятга ВАР аралашди. 2-пенальти белгиланиши мумкин.

54. Моратанинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

51. Гооол! Роберто Перейра 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди.

50. "Ювентус" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Войсех Шчесни "Удинезе" вакилига нисбатан қоидани бузди.

49. Роналду чигилёзди машқларини бошлаб юборди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

Биринчи тайм якунланди. Танаффус!

45+2. Моратанинг зарбасига аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

40. "Ювентус"да стандарт вазият. Тўп олдида Бернардески. Италиялик футболчининг жарима майдонига оширган тўпига зарба йўллайдиган киши топилмади.

27. Cooling break! Футболчиларга сув ичиб олиш учун рухсат берилди.

23. "Кекса синьора"дан навбатдаги гол! Хуан Куадрадо ўз номини таблога ёздириб қўйди.

19. Мезбон жамоа тўпни бурчакдан ўйинга киритиб берди. Пуссеттонинг  зарбаси ноаниқ.

10. Бентанкурнинг жарима майдони сари оширилган навбатдаги узатмаси рақиб ҳимоячилари томонидан бертараф қилинди. Бурчак зарбаси...

3. Гоооооол! Дибала Бентанкурнинг узатмасини чиройли тарзда голга айлантирди, 0:1.

1. Учрашув старт олди. Тўпни ўйинга "Ювентус" футболчилари киритиб беришди.


Криштиану бугунги ўйинни захирада бошлайди → Роналду "Юве"дан кетмоқчи. У ўзини захирада қолдиришларини сўраган 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика