UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  0 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  9 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23

Питер Хюистра: "Матич ғалаба голини ургани ёқимли ҳолат" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Матич ғалаба голини ургани ёқимли ҳолат"

Coca-Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Жуда яхши ўйин бўлди. Бугун мусобақа пешқадами ва 3-ўриндаги жамоа ўзаро баҳс олиб борди. "Насаф" бизга қаттиқ қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. Бугун уларнинг тактик услубида кутилмаган ўзгаришлар бўлди. Улар тартибли прессинг услубида ўйнашга ҳаракат қилишди.

Бугун ҳар икки жамоа ҳам тактик услубларга таяниб ўйнади. Чиройли ва яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Якка курашлар, индивудиал ҳаракатлар, ҳаводаги курашлар кўпроқ юзага келди. Икки жамоада ҳам имкониятлар бўлди, бугунги ғалабадан жуда ҳам хурсандман. Матич ҳал қилувчи голни ургани ёқимли бўлди.

Бу каби ўйинлар менга ёқади, янги нарса олиш ва ўйлаш мумкин. "Насаф"га яхши ўйин учун ҳурматимни изҳор қиламан ва олқишлайман. 

- Ўтган турдаги ва бугунги ўйинда жамоа ғалаба қозонган бўлса ҳам устунлик рақиблар томонидан бўлгандек кўринди. Шунингдек Боян Матич гарчи гол урган бўлса ҳам бугунги ўйинда деярли кўринмади. Буни қандай изохлаш мумкин?
- Олдинги турдаги ва бугунги учрашувда вазиятлар рақибларда кўпроқ бўлгандек кўрингандир, лекин улар ўйинни тўлиқ назорат қилишди деган фикрдан йироқман. Биз иккинчи бўлимдаги алмаштиришлар туфайли ўзимизни майдонда анча қулай ҳис қилдик. Бу орқали рақибнинг темпини ҳам пасайтирдик. 

Боян Матич ҳақида фикрим ижобий. Меҳнат қилишдан тўхтагани йўқ, ёрдам беришга ҳаракат қилаяпти. "Пахтакор"да тўлиқ ўйнаб кетиши учун бир оз вақт керак бўлади. У жамоавий ўйинчи сифатида яхши таасурот қолдираяпти. У ғалаба голини ургани ёқимли ҳолат.

- Достон Ҳамдамовнинг ўйини кучайса кетиб қолади. Шу каби футболчилар ўрнига ёшларни тарбияласа бўладими? Шу вазифани бажарувчи селекционер мураббий борми клубда?
- Ҳамдамов жамоага қайтганидан хурсандман. У тизимга тўлиқ мослашиб улурганди. Хорижда ўйини очилиб кетмагани айнан жамоага мослашиб қолганидан бўлиши мумкин. У асосан жамоавий ва тизимли футболчи.

Гапингиз тўғри, ёшлар билан ишлаш керак. Мен буни ҳамиша қўллаб-келганман. Ҳамдамовни қайтиши жамоамиз учун яхши бўлди. Унинг қайтиши Диёр Холматовга рақобат туғдиради. Шу орқали у янада кучлироқ ўйнашга ҳаракат қилади. Кўплаб ёшлар бизда бор, улар билан ишлаяпмиз. Достон Ҳамдамовнинг ёшини унутмаслик керак, у эндигина 24 ёшга тўлди. Унинг маоши аввалгидан камроқ кўринишда бўлишига ўзи рози бўлди, "Пахтакор"да ўйнашни чин дилдан истади. 

- Рўзиқул Бердиев билан нима ҳақида гаплашдингиз? Энг қизиғи таржимонсиз қайси тилда гаплашдинглар?
- Бутун дунёда футбол тили бир хил. Озроқ рус тилида, озроқ ўзбек тилида гаплашдик. Умуман олганда бир-биримизни тушундик.

Рўзиқул Бердиевни ҳурмат қиламан, у ҳар доим таркибидан қатъий назар сизга қарши кучли жамоа қўя олади. Мусобақада камида учинчи, тўртинчи ўринни олиши мумкин.

- "Пахтакор" футболчиларида асабийлашиш кўп кузатилди. Клуб қарашларида биринчи ўринда натижами ёки одамийликми?
- Биринчи ўринда албатта одамийлик бўлиши керак. Лекин ютиш ҳам керак (Кулади). 

Бир вазиятда Сайфиев охирги марта футболчига қараганда у ётган эди. Шу сабаб тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Бу орада футболчи ўрнидан туриб кетиб бўлганди. 

Козак охирги вақтларда кўп ўйнамаётганди. Бугун биз унинг хизматларига эҳтиёж сездик ва иккинчи бўлимда майдонга туширдик. Яхши ўйнади деб ўйлайман. Аъзамов ёки Анзур Исмоилов ўйин давомида жамоадаги футболчиларга кўрсатмалар бериб туришади. Буни жамоанинг ичидаги яхши холат деб баҳолайман. Бу ҳар доим рўй берадиган холат. Мухлислар шовқини йўқлиги учун бугун бу сизларга ҳам эшитилди. 

- Терма жамоалар йиғинлари "Пахтакор"нинг тайёргарлигига қай даражада таъсир кўрсатади?
- "Пахтакор"да бу қийин бўлади. Терма жамоа йиғин ўтказиши керак. Унинг устига пандемия шароити ҳам футболга таъсир кўрсатаяпти. Шунингдек, ёшлар жамоамиздан 10 нафар футболчи терма жамоанинг Мисрдаги йиғинида иштирок этишди. Ўша даврда деярли якка тартибда машғулотлар ўтказдик. Чунки сафимизда футболчилар жуда кам эли. Шундай бўлса ҳам вазиятдан чиқишга ҳаракат қилдик.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика