UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  22 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  0 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  3 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  9 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  27

Водий дербисида "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни мағлуб этди ва беш йиллик анъанага чек қўйди Янгиликлар

Водий дербисида "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни мағлуб этди ва беш йиллик анъанага чек қўйди

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


ҚЎҚОН-1912 – НАВБАҲОР 1:2
1 август 2021 йил. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Голлар: Азим Аҳмедов 13, 0:1. Сардор Теляков 81, 0:2. Игорь Голбан автогол, 90+6 1:2

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобиржон Акбаров, 8.Фарҳодбек Бекмуротов, 10.Шоҳназар Норбеков, 13.Сардор Азимов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 46.Хуршид Ходжаев, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Славко Лукич, 11.Мўмин Мелиев, 18.Анвар Ҳожимирзаев, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Иқбол Маликжонов, 91.Якуба Бамба, 99.Андрей Сидоров.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 14.Коста Гуттинер, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Иброҳим Ғанихонов, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 88.Боян Найденов.
Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 5.Хушнуд Авилов, 8.Сардор Теляков, 11.Исломжон Исоқжонов, 17.Эҳсони Паншанбе, 28.Илҳом Алижонов, 33.Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 95.Забиҳилло Ўринбоев.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90+6. ГООООООООООООООООООООООЛ. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда ҳисобни қисқартиришга эришди. Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг зарбаси Игорь Голбанга тегиб дарвозадан жой олди

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

83. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912" Александр Мерзляков ўрнига Славко Лукич, Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Мўминжон Мелиев майдонга тушди. 




81. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ. "Навбаҳор"дан қарши ҳужумда ажойиб комбинация. Аҳмедов-Солавёв комбинациясини Сардор Теляков  гол билан якунлади. 

80. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Коста Гуттинер ўрнига Забихилло Ўринбоев майдонга тушди. 

77. "Қўқон-1912" кўплаб ҳужумлар уюштирмоқда. Лекин гол йўқ. Учрашувда "Навбаҳор" 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

75. ЎЗГАРИШ. Аваз Маматхўжаев ўрнига Андрей Сидоров майдонга тушди. 

71. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Қувондиқ Рўзиев ўрнида Сардор Теляков ўйинни давом эттиради, Иброҳим Ғанихонов ўрнига Ислом Исоқжонов майдонга тушди.

70. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Навбаҳор" сардори Азим Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатилди. 

68. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор"да Иброҳим Ғанихонов ўрнига Исломбек Исоқжонов майдонга тушди

67. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912"да Фарҳод Бекмуродов ҳамда Сардор Азимовларнинг ўрнига Якуба Бамба ва Суҳроб Бердиевлар майдонга тушишди. 

63. ҚАНДАЙ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ. Учрашувнинг энг фаол футболчиларидан бири бўлаётган Иван Йосович яна бир голли вазиятдан фойдалана олмади. Ҳолмуҳаммедовнинг узатмасидан сўнг сербиялик ҳимоячининг якуний зарбаси ноаниқ чиқди. 

53. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Навбаҳор"дан Қувондиқ Рўзиев ҳам сариқ карточка билан сийланди. 

52. ЗАРБААААААААААААААААА. "Қўқон-1912" футболчисининг йўллаган зарбаси жуда ноаниқ. 

50. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Навбаҳор"нинг бразилиялик футболчиси Коста Гуттинерга сариқ карточка билан жазоланди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААААААААААА. УХХХХХХХХХХХХХХ. Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбасини Ўткир Юсупов қайтариб қолди. Дарвозабондан ажойиб сейв. 

43. "Қўқон-1912" жарима зарбасини тепмоқда. 

42. Майдонда тўқнашувлар кўп бўлмоқда. 

37. ОГОХЛАНТИРИШ. "Навбаҳор" ҳимоячиси Даврон Ҳошимов сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

36. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Навбаҳор"дан Игор Голбанга сариқ карточка кўрсатилди. Ҳимоячи Шоҳназар Норбековга нисбатан қўпол ўйнади, деб топилди. 

30. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААААААААА. Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбаси жуда ноаниқ чиқди. 

29. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААААААААААА. Азим Аҳмедовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Музаффар Абдуллаев қийинчилик билан қайтарди. 

28. "Қўқон-1912"нинг ҳужумларига кескинлик етишаётгани йўқ. 

27. Ўйин темпи бироз пастлади. Жамоалар сув ичиб олишди. 



13. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. СУПЕРГОООООООООООООООООООООООООООЛ. Азим Аҳмедов чамаси 30 метрлардан ажойиб зарба йўллаб ҳисобни очмоқда. 

11. ОГОХЛАНТИРИШ. "Қўқон-1912"дан Александр Мерзляковга сариқ карточка кўрсатилди. 

10. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААА. Бурчкадан узатилган тўпдан кейин ташкил қилинган комбинациядан сўнг тўп Йосовичга келиб тушди. Йосовичнинг зарба ўта кучли ва ноаниқ чиқди. 

5. Илк дақиқалардан майдонда кескин кураш кечмоқда. 

Ўйинга старт берилди. 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика