UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  0 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  42 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  9 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

3 кунлик машғулот, коронавирус, Лига Кубогини бекор қилиш таклифи - Ральф Рангник иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

3 кунлик машғулот, коронавирус, Лига Кубогини бекор қилиш таклифи - Ральф Рангник иштирокидаги матбуот анжумани

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник "Ньюкасл"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Яна бир бор футболчиларни вакцина олишга кўндириш керак. Хатто икки-уч марталаб эмлансангиз ҳам вирусни юқтириб оласиз. Аммо шу билан бирга бизга жиддий бирор гап бўлмайди.

Кўплаб футболчиларимизда натижа ижобий чиқди. Уларда жуда, жуда кучсиз симптомлар кўринган ва улар буни сезишмаган ҳам.

3 кунгина машғулот қилдик, 25 нафар футболчимиз бор. Погба ҳали келгани йўқ, қолганлар биз билан. Сўнгги кунларда ҳолат ижобий томонга ўзгарганини айтишим мумкин.

Футболчилар уйда топширилган машғулотларни бажаришган, уларнинг жисмоний ҳолати ёмон эмас. Ҳар бир футболчига дастури бўйича ўз графигини тузиб бергандик.

5 ўзгариш? Фақатгина Англияда бу нарса йўқ. Ундан ташқари, фақатгина бу ерда захирага 8 нафар майдон футболчисини қайдномага киритиш мумкин. Бизда ҳам ҳеч бўлмаганда 4 футболчини алмаштириш имкони бўлиши керак.

Шунингдек, фақатгина Англияда иккита кубок ўйинлари бўлади. Францияда иккинчиси бекор қилишди. Ҳозир эса биз ҳам буни муҳокама қилиш вақтимиз етди деб ўйлайман.

Лига Кубоги ҳалигача қуйи лигалар вакиллари учун қулай мусобақа ҳисобланади. Улар ушбу лига орқали пул ишлаб олишмоқда. Якунда эса бизда жуда зич тақвим юзага келади", - деди Рангник.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика