UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  0 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  2 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  13 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  13 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  3 07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  1 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  3 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  3 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  8 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  1 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0

Терма жамоа гвардиячилари №10. Виктор Карпенко Янгиликлар

Терма жамоа гвардиячилари №10. Виктор Карпенко

Ҳафтанинг ҳар жума куни ўқувчиларимизга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар ҳақида маълумот бериб боришда давом этамиз.
Бугун Ўзбекистон терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича 10-ўринда турган ярим ҳимоячи Виктор Карпенко ҳақида маълумот берамиз. Айни пайтда “Локомотив” клубида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз 60 марта миллий терма жамоа сафида майдонга тушган.

Карпенко 60 учрашувнинг 18тасида тўлиқ ўйнаган. 32 марта асосий таркибда майдонга тушган ҳамда учрашув давомида алмаштирилган. Қолган 10та баҳсда мураббий томонидан захирадан майдонга туширилган. Виктор Карпенко миллий терма жамоа сафида жами 3951 дақиқа ҳаракат қилган.



Илк ўйини, голи ва сариқ карточкаси
Карпенко терма жамоадаги ўз дебютини 2003 йилнинг 4 февралида Белоруссияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Уни терма жамоага Равшан Ҳайдаров жалб этган. Ўша куни ярим ҳимоячи асосий таркибда майдонга тушган 74 дақиқа ўйнаган. Минксда бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилган – 2:2.

У терма жамоа сафидаги 60 учрашувда 1 марта огоҳлантириш олган. Карпенко ўзининг илк ва ягона сариқ карточкасини 2009 йилда ЖЧ-2010 саралашида Баҳрайнга қарши ўйинда олган.

Виктор Карпенко Ўзбекистон терма жамоаси сафида 4та гол урган.



Иштирок этган мусобақалари
Қаҳрамонимиз Осиё Кубоги-2007 ва 2011 саралаши ва финал босқичиларида иштирок этган. Бундан ташқари Карпенко ЖЧ-2006, 2010 ва 2014 саралашларида ҳам майдонга тушган.
Осиё Кубоги-2007да Ўзбекистон гуруҳда Малайзияни (5:0), Хитойни (3:0) мағлуб этган, Эронга таслим бўлган (1:2). Чорак финалда Саудия Арабистонига ютқазиб қўйиб (1:2 )мусобақани тарк этган. Карпенко учта ўйинда майдонга тушганди.

Қатардаги Осиё Кубогида Карпенко Қатар ва Қувайтга қарши ўйинларда тўлиқ ўйнаганди. Хитой, Австралия ва Жанубий Кореяга қарши баҳсларда бошқа футболчиларга алмаштирилган эди.



Рақиб терма жамоалар
У футболчи сифатида 30та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп Баҳрайнга қарши ўйнаган – 7 марта. Кейинги ўринда Саудия Арабистони ўрин олган - 5та ўйин.

Сариқ карточкаси
Юқорида айтиб ўтганимиздек Карпенко терма жамоа сафида атига бир бор сариқ карточка билан жазоланган. Футболчи бу огоҳлантиришни ЖЧ-2010 саралаши доирасида Баҳрайнга қарши сафарда ўйинда олганди.



Йиллар
Карпенко 2003-2012 йиллар давомида терма жамоада фаолият олиб борган. У 2011 йилда энг кўп учрашув ўтказган – 14та.

Виктор Карпенко терма жамоадаги энг сўнгги учрашувини 2012 йил 6 август куни Ливанга қарши ўтказган. ЖЧ-2014 саралашидаги ўйинда дуранг қайд этилган 1:1.



Виктор Карпенконинг юбилей ўйинлари

Рақиб

Ўйин мақоми

Ҳисоб

Сана

Дақиқаси

1

Белоруссия

Ўртоқлик учрашуви

2:2

04.02.2003

74

10

Саудия Арабистони

ЖЧ-2006 саралаши

0:3

06.08.2005

45

20

Озарбойжон

Ўртоқлик учрашуви

0:0

02.07.2007

66

30

Иордания

Ўртоқлик учрашуви

4:1

03.22.2008

45

40

Албания

Ўртоқлик учрашуви

0:1

08.11.2010

90

50

Жанубий Корея

Осиё Кубоги-2011

2:3

01.28.2001

87

60

Ливан

ЖЧ-2014 саралаши

1:1

06.08.2012

90



Кейинги жума куни Одил Аҳмедов ҳақида маълумот берамиз.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика