UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  4 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   4 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1

Шуҳрат Мақсудов: "Эл оғзига элак тутиб бўлмайди" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Эл оғзига элак тутиб бўлмайди"

Coca-Cola Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин кутганимиздек шиддатли бўлди. Бу кутилган хол эди, чунки чемпионатмизда озгина танаффус бўлиб яна бошлаш ҳамма жамоа учун қийин кечиши маълум. Ғалаба билан футболчилар, мухлисларни чин кўнгилдан табриклайман.

- "Бунёдкор" дастлабки дақиқаларданоқ босим уюштирди. Аввалги учрашувларда йўл қўйилган хатолар устида ишлангани кўринди...
- Олдинги ўйинлардан бирини ҳам сиз шу саволни бергандингиз. Биз ўйиндан кейин таҳлил қилганмиз. Футбол жамоавий ўйин, бирданига натижага эришиш қийин. Ўйинни яхши томонга ўзгартириш учун вақт зарур бўлади. Бугун сиз ҳам кўрибсиз, яхши томонга ўзгартира олган бўлсак хурсандман.



- Иброҳим Томива маҳоратли футболчи. Лекин керакли вазиятларда узатмаларни амалга оширмаяпти...
- Буни биз ҳам сезганмиз. Бугун уни Миржаҳон Мираҳмадовни ўрнига туширганимиз сабаби унинг тезкорлиги, индивидуал маҳоратга эга эканлиги эди. "Оқ-тепа" сафида кўрсатган ўйинлари манга жуда ёққанди. Минг афсус, ўша Томивани ўзим ҳам таний олмаяпман. Умид қилаяпмиз, ажаб эмас кейинги ўйинларда ўзини кўрсатиб қолса.

- Футбол жамоатчилиги орасида "Шуҳрат Мақсудов қўғирчоқ мураббий, аслида ҳамма ишни Вадим Абрамов бажаради" қабилида гап-сўзлар юрибди...
- Энди элни оғзига элак тутиб бўлмайди. Шу сабабдан мен бу саволга масалан Вадим Абрамов терма жамоа бош мураббийи эканлигини сиз билан биз яхши биламиз. Ким нима дейишини менга қизиғи йўқ. Қизиқаётганлар бўлса келиб машғулотларимизни кўрсин, ўшанда ўзлари амин бўлишади.

Вадим Карленовични нафақат "Бунёдкор"га, балки бошқа жамоаларни ўйинларига бориб кузатишга, терма жамоа таркибига жалб этилган футболчиларни назорат қилишга ҳаққи бор фикримча.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика