UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1052

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс" майдонида нурсиз дуранг қайд этди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс" майдонида нурсиз дуранг қайд этди

АПЛнинг 33-туридан ўрин олган "Лидс" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Лидс – Манчестер Юнайтед 0:0

"Элланд Роуд"

Лидс – Мелье, Льоренте, Эйлинг, Стрейк, Даллас, Харрисон (Поведа, 68), Филлипс, Алиоски, Элдер Кошта (Клих, 72), Бэмфорд, Робертс (Кох, 77).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Шоу, Уан-Биссака, Линделеф, Магуайр, Фред (ван де Бек, 89), Жеймс (Погба, 76), Бруну Фернандеш, Мактомини, Рэшфорд (Кавани, 86), Гринвуд.

Огоҳлантириш: Эйлинг (37), Робертс (39), Алиоски (64), Магуайр (68), Бэмфорд (70).

Лидс

Премьер-лига . 33-тур

25/04/2021, 19:00

0
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Стадион: Elland Road, 0 томошабин

Бош ҳакам: Craig Pawson

45'
90'
37'  Люк Эйлинг
39'  Тайлер Робертс
64'  Эзджан Алиоски
68'  Джек Харрисон (Ян Поведа)
70'  Патрик Бэмфорд
72'  Элдер Кошта (Матеуш Клих)
77'  Тайлер Робертс (Робин Кох)
68'  Харри Магуайр
76'  Дэниел Джеймс (Поль Погба)
86'  Маркус Рэшфорд (Эдинсон Кавани)
89'  Фред (Донни ван де Бек)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Юнайтед"нинг сафардаги мағлубиятсиз ўйинлари давом этади.

4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Икки томон ҳам ҳимояда яхши ўйнаётгани учун зарбалар кўрмаяпмиз.

83. Гринвуднинг зарбасини Мелье ушлаб олди.

80. "Лидс"нинг ёпиқ ўйин кўрсатишини камдан кам ҳолатда кўрардик.

75. Эйлингнинг зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

74. УХХХХХ!! "Лидс" ажойиб вазиятга эга бўлганди. Бэмфорд қулай имкониятни йўққа чиқармоқда.

70. Бэмфорд огоҳлантирилди. Сариқни ўзига ўзи тилаб олди десак ҳам бўлади.

62. ЗАРБАААААА!! Коштанинг ажойиб зарбаси ван-Биссакага тегиб, дарвоза тўрининг устига бориб тушди.

61. Гринвуднинг зарбасини рақиб посбони ушлаб олди.

60. Дэн Жеймс "Лидс" жарима майдончаси ёнида йиқитилганди. Бироқ бош ҳакам ҳуштагини чалмади. Мактоминининг қўполлигидан кейин эса тўп "Лидс"га олиб берилди.

57. ЗАРБААААА!! Ван-Биссаканинг пасидан кейин Фернандеш рақиб пости томон ноаниқ зарба йўллади.

54. Хавфли вазият!! Далласнинг қанотдан дарвоза ёнига оширган тўпи ҳеч кимга тегмади.

49. УХХХХ!! Жеймс ажойиб вазиятни кўкка совурди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. ЗАРБАААААА!! Рэшфорднинг жаримадан йўллаган зарбасини Мелье жуда чиройли тарзда қайтарди!

43. Тайм ҳужумкор рухда ўтди. Иккинчи бўлимда голлар кутамиз.

39. Энди Робертс сариқ олди.

38. ЗАРБААААААА!! Фернандешнинг жаримадан йўллаган зарбасини Бэмфорд бурчакка чиқариб юборди.

37. УХХХХ!! Эйлинг Рэшфордни "чопгани" учун сариқ карточка олди.

34. ЗАРБААААА! Брунудан тўп олиб қўйилганидан кейин Даллас зарба йўллади. Хендерсон тўпни ушлаб олди.

31. МЮ жуда хавфли нуқтадан жарима зарбасига эга бўлганди. Фернандешнинг зарбаси ноаниқ кетди.

28. "Лидс" ҳужумга ўтаётганди. Алиоски оффсайдда қолиб кетди.

25. Меҳмонлар жарима зарбасига эга бўлганди. Шоунинг узатган тўпини Эйлинг қайтариб юбора олди.

21. Йўқ, пенальти берилмади. Аммо "Лидс"нинг босими давом этади.

20. УХХХХ!! ВАР ишга тушди ва МЮ дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин.

19. Хавфли вазият бўлганди. Шоу хавфни бартараф этди.

12. Хавфли вазият! Фернандешнинг жаримадан оширган тўпи Магуайрнинг тиззасига тегиб, майдонни тарк этди.

5. "Лидс" ҳам жарима зарбасига эга бўлганди. Аммо манкунианликлар хавфни бартараф этишди.

2. Учрашув ҳужумкор руҳда бошланди. Мактоминининг боши билан йўллаган зарбасини Мелье ушлаб олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Элланд Роуд"га қаратамиз. Ушбу стадионда "Манчестер Юнайтед" сафар ўйинларидаги мағлубиятсиз одимини давом эттиришга ҳаракат қилиб кўради.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика