UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  20 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

29 август машғулотларидан ФОТОМАҚОЛА Янгиликлар

29 август машғулотларидан ФОТОМАҚОЛА

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
"ЖАР" стадионида бўлиб ўтган учинчи кун машғулотларига Сервер Жепаров ҳам қўшилди.

Соат 18:20да бошланган машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси одатдагидек ОАВ учун очиқ бўлди. Бу сафар "Спорт ТВ" вакиллари ҳам стадионга ташриф буюриб керакли кадрларни йиғдилар. Биз эса суратларни.




Сервер Жепаров машғулотларда астойдил иштирок этадиган футболчилар сирасига киради. Бўш вақт бўлди дегунча ўз устида ишлайди. Машғулот якунида эса қолиб жарима зарбаларини тепишни машқ қилади.




Гарчанд, Жасур Ҳасанов "Локомотив" сафида барча ўйинларда тўлиқ иштирок этмаётган бўлсада, Яман билан ўйинда уни асосий таркибда кўрсак ажабланмаймиз. Боиси у айни пайтда ўзининг энг оптимал формасида. Буни олий лига ўйинларида ҳам кўриб турибмиз.




Бир кун аввал Самвел Бабаян, Сардор Рашидов ва Азиз Ҳайдаровни аэрапортдан тўғри машғулот майдонига келишлари кераклигини айтган эди. 19:00га яқин "ЖАР" стадионига етиб келган бу икки футболчимиз билан МТЖ бош мураббийи машғулот режалари ҳақида икки оғиз гапириб берди ва уларга кетишга рухсат берди.




1997 йилда таваллуд топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг бош мураббийи Жасур Абдураимов устози Ислом Аҳмедов билан машғулотларни кузаяпти. Бундай ҳолатни яқин орада кўрмаган эдик. 




Кечаги тўлишган ой аввалгиларидан 10-14% га каттароқ ҳажмда ерликларга кўринди. Бу ҳақда астрономлар бир неча кундан бери гапиришаётган эдилар. Ойни бундай катталикда яна бир неча кун кўришингиз мумкин бўлади. 2015 йилда яна икки маротаба шундай ҳолат қайд этилиши кутилмоқда. Биринчиси 28 сентябрда, иккинчиси эса 27 октябрь.




Буни билган билди, билмаган эса йўқ. Бугун эса барчангиз ойга аҳамият берсангиз ажаб эмас. 28 сентябрдаги ой ер шарига янада яқинлашади ва уни янада каттароқ шакилда кўришингиз мумкин бўлади. Уни ерга яқинлиги шу куни 356 896 кмга яқин бўлиши кутиляпти.




Байрамга монанд кийиниб олган Мадина Аметова ҳимоячимиз Анзур Исмоиловдан "Спорт ТВ" учун интервью оляпти.



Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика