UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  0 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  6 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  11 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  12 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  268 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8

АПЛ. "Манчестер Сити" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни янчиб ўтиб кетди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Сити" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни янчиб ўтиб кетди

Англия чемпионати 23-туридан ўрин олган марказий учрашув матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Ливерпуль" – "Манчестер Сити" 1:4

Гол: Гюндоган (49, 0:1), Салоҳ (63-пен, 1:1), Гюндоган (73, 1:2), Стерлинг (76, 1:3), Фоден (83, 1:4).

"Ливерпуль" – Алиссон, Фабиньо, Александер-Арнолд, Робертсон (Тсимикас, 86), Жонс (Милнер, 68), Тиаго Алькантара (Шакири, 68), Салах, Вейналдум, Мане, Хендерсон, Фирмино.

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Стоунз, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Зинченко, Фоден, Гюндоган, Стерлинг, Родри, Марез (Габриэл Жезус, 72), Бернарду Силва.

Огоҳлантириш: Тиаго Алькантара (3), Рубен Диаш (62), Фабиньо (70).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Сити" муҳим ўйинда, балки, чемпионликни яқинлаштирадиган учрашувда ғалабага эришди. "Ливерпуль"нинг бу ҳолатида йўлдан чиққан барча жамоа ютиб кетишда давом этмоқда.

3 дақиқа қўшиб берилди) 3 тўп фарқи 3 дақиқа)

89. Барчаси ҳал бўлгандан кейин икки томон ҳам расмиятчилик учун югуришмоқда.

Менимча, энди барчаси аниқ. "Ливерпуль" ўз майдонидаги сўнгги 5 ўйинида мағлуб бўлмоқда. Кетма-кет икки дурангдан кейин кетма-кет уч мағлубият. Ушбу 5 ўйинда жамоа атиги 2 гол урди...

83. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!! ДАХШАААТТТТ!!! Фоден шунчаки михлаб қўйди!!

80. "Ливерпуль" темпни пастлатиб ташлади. 

76. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Алиссоннинг яна бир хатосидан кейин Бернарду тўпни Стерлингга оширди. Раҳим бўш қолган дарвозани ишғол қилди!!

73. ГООООООООООЛЛЛЛ!! "Сити" барибир ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда!!! Алиссоннинг хатосидан кейин Фоден тўпни эгаллаб олди ва Гюндоганга оширди. У бўш қолган дарвозани ишғол қилди!

71. ГООООООЛЛЛ!!! ЙЎЎЎҚҚҚҚ!! Стоунзнинг голи инобатга олинмади. Оффсайд қайд этилди. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда.

69. ЗАРБАААААА!! Бернардунинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

63. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! Салоҳ пенальтидан унумли фойдаланди!!

62. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Бу сафар Салоҳ йиқитилди! Диашга сариқ!

58. ЗАРБААААА!! Жонс ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. Бироз ноаниқ.

54. "Ливерпуль"нинг "Энфилд"даги ғалабасиз серияси 4 ўйинни ташкил қилаётганди. Сўнгги иккитаси мағлубият.

49. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Гюндоган ҳисобни очди!! Бу ерда Стерлинг барча ишни қилди, ҳимоячилар эса қаршилик кўрсата олишмади!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Йўқ. Тиаго Алькантаранинг зарбаси жонли деворга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

43. УХХХХ!! Мане йиқитилди. Жаримадан тўғри гол уриш учуе нуқта идеал.

41. Салоҳнинг зарбаси Родрининг қўлига текканди. Бироқ ҳакам пенальти бермади. ВАР ҳам ишга тушмади.

37. ЙЎЎЎЎҚҚҚҚҚҚҚҚ!!! Гюндоган пенальтини осмонга қараб тепди!!

36. ПЕНАЛЬТИИИИ!!! Фабиньо Стерлингни йиқитди!!!

33. Арнолд бурчакдан тўпни оширганди. Фирмино томон бораётган тўпни Диаш аутга чиқариб юборди.

30. ЗАРБААААААА!! Фирминонинг зарбасини Эдерсон қайтарди! Ўйиндаги илк аниқ зарбани кўрдик.

27. Ҳимояга ёрдамга келган Мане ҳужумдаги Махрезни йиқитди. Жарима зарбаси "Сити" фойдасига.

24. ЗАРБАААААА!! Арнолднинг тўп оширишидан кейин Мане боши билан ноаниқ зарба берди. Тасаввур қиляпсизми, учрашувдаги илк зарба эди бу.

20. Диашнинг ноаниқ паси "Сити"нинг ҳужумини тугатиб қўйди.

14. Робертсоннинг қанотдан оширган тўпини Эдерсон ушлаб олди.

10. Ҳозирча ёзишга арзийдиган вазиятлар бўлмади.

5. Стерлинг тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. У тўпни Фоденга ошириб бера олмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни АПЛнинг 23-тури доирасидаги марказий баҳсга қаратамиз. Унда "Ливерпуль" "Энфилд"да "Манчестер Сити"га қарши баҳс олиб боради. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика