UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0 21:49"Брест" — ПСЖ. Таркиблар маълум  6 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  11 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  5 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  1 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  44 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  34 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  16 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  4 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  7 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  67 14:54Расмий хабар: Норчаев "Насаф"га қайтди  17

Англия Лига Кубоги. "Олд Траффорд"да ғалабага эришган "Манчестер Сити" финалга йўл олди Янгиликлар

Англия Лига Кубоги. "Олд Траффорд"да ғалабага эришган "Манчестер Сити" финалга йўл олди

Англия ЛКнинг иккинчи ярим финали матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 0:2

"Олд Траффорд"

Гол: Стоунз (50, 0:1), Фернандиньо (83, 0:2).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Уан-Биссака, Линделеф, Шоу, Магуайр, Погба, Фред (ван де Бек, 87), Мактомини (Гринвуд, 75), Бруну Фернандеш, Рэшфорд, Марсьяль.

Манчестер Сити – Стеффен, Стоунз, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Зинченко, Гюндоган, Фернандиньо, Марез, де Брюйне, Стерлинг, Фоден.

Огоҳлантириш: Фернандиньо (48), Фред (69), Жоау Канселу (78).

Манчестер Юнайтед

Кубок футбольной лиги . Semi Finals-тур

07/01/2021, 00:45

2
:
0
Тугади

Манчестер Сити

Джон Стоунз - 50', Фернандиньо - 83'

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

45'
90'
69'  Фред
75'  Скотт Мактоминей (Мэйсон Гринвуд)
88'  Фред (Донни ван де Бек)
90'  Люк Шоу
48'  Фернандиньо
50'  Джон Стоунз
78'  Жуан Канселу
79'  Рияд Марез (Родриго Эрнандес)
83'  Фернандиньо

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Манчестер Юнайтед" кетма-кет иккинчи мавсум ҳам ярим финалда тўхтамоқда, "Сити" эса кетма-кет тўртинчи йилда ҳам турнир финалига чиқди!

90+3. УХХХХХ!!! Марсьялнинг зарбасини Диаш қайтариб юборди.

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. Фред ўрнига ван де Бек майдонга тушмоқда. Ҳечдан кўра кеч деганларидек(

83. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!! Фернандиньо ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага киритди!

82. Яна Магуайр) Қанотдан оширилган тўпни агарда Харри аутга чиқариб юбормаганида гол бўлиши аниқ эди.

78. Рэшфордга қарши жуда қўпол ўйнагани учун Канселу огоҳлантирилди.

75. Мезбонлар рақиб дарвозаси ёнида жуда катта босим уюштирмоқда.

72. ЗАРБААААААА!! Погбанинг пасидан кейин Фернандеш яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади.

69. МЮ мухлислари бугун Магуайрга раҳмат айтиб қўйишлари керак. У бўлмаганида ҳисоб 0:1 эмас, камида 0:4 бўларди...

66. Бруну ҳужумдаги Марсьяль томон тўпни ҳаволатиб узатди. Стеффен тўпни ушлаб олди.

64. УХХХХХ!! Фернандешнинг бурчакдан оширган тўпига Магуайр боши билан ноаниқ зарба йўллади.

62. ХЕНДЕРСОННННН!! Махрезнинг кучли зарбасини Хендерсон қайтарди!!! Супер сейв!!!

59. УХХХХХХХ!! Шоунинг қанотдан оширган тўпига Марсьяль рақиб пости ёнида ноаниқ зарба йўллади.

57. ЗАРБАААААААААА!!! Стерлингнинг боши билан йўллаган зарбасини Хендерсон қийинчилик билан қайтарди!

53. УХХХХХ!! Канселунинг зарбасига аниқлик етишмади!

50. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Стоунз ҳисобни очди!

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга қайтишмоқда!

Танаффус!

45+1. МАГУАЙРРРРР!!! Де Бруйне гол уришга тайёр турганди. Англиялик ҳимоячидан навбатдаги ажойиб блок!

44. УХХХХ!! Магуайр "Сити"нинг хавфли ҳужумини қайтариб қолди.

40. "Сити" ҳужумга ўтди. "Юнайтед" айни дамда ҳимояланиш билан банд.

35. Мактоминининг зарбаси ноаниқ кетди

30. "Юнайтед"дан тезкор ҳужум. Рэшфорд Марсьялга тўп узатди. Антони тўпни Бруну томон ўтказиб юборди. Ҳимоячилар эса тўпни тепиб юборишди.

26. УХХХХХХХХ!!! Магуайрнинг боши билан берган зарбаси бироз ўхшамади.

24. ГОООООООООЛЛЛЛ!!!! ЙЎЎЎЎЎҚҚҚҚҚҚ!!! Фоденнинг голи оффсайд туфайли инобатга олинмаяпти. Ҳисоб 1:2 бўлиши керак эди)

20. "Юнайтед"нинг ҳужуми Марсьялнинг оффсайдда қолиб кетгани сабабли тўхтади.

15. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!  Де Бруйненинг қанотдан марказга оширган тўпини Магуайр қийинчилик билан чеккага тепиб юборди.

13. ЗАРБАААААААА!!!! УХХХХХХХХ!!! Де Бруйненинг кучли зарбасини Хендерсон қўриқлаётган дарвоза тўсини қайтарди! 

11. "Сити"дан хавфли ҳужум. Гюндоганнинг Фоден томон узатган тўпини Линдельоф қайтарди.

9. ЗАРБААААААА!!! "Сити"нинг ҳимоясидаги хатосидан кейин Фернандеш ажойиб зарба йўллади. Стеффендан супер сейв!

5. ГОООООЛЛ!!! ЙЎЎЎЎҚҚҚҚ!!! Гюндоганнинг голи ҳам оффсайд сабабли инобатга олинмади.

3. ГОООЛЛЛ!! ЙЎЎҚҚҚҚ!!! Рэшфорднинг зарбасини Стеффенс қайтарганди. Қайтган тўп эса Стоунзга тегиб, дарвозага кириб кетди. Бироқ бу паллада оффсайд қайд этилди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Футболчилар бир дақиқалик сукут билан ўйинни бошлашади.

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олд Траффорд"даги Манчестер дербисига қаратамиз. Бугун икки жамоа Англия Лига Кубоги финалига чиқиш учун уриниб кўради.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика