UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46"Реал"нинг апелляцияси рад этилди  3 22:12FA "адолат" ҳақидаги пости учун МЮни жазоламайди  0 21:51"Нефтчи" Ашурматов учун "Рубин"га 500 минг доллар тўлашга тайёр  17 20:55"Локомотив" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 20:45Анвар Бердиев "Шўртан" билан шартномасини узайтирди  2 20:20Фарруҳ Зокиров: "Биз ҳозирги таркибимиз билан ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак"  0 20:10"Барселона" ҳимоячиси 5 ҳафтага сафдан чиқди  3 19:56Расман: "Бухоро" хорватиялик легионерни сафига қўшиб олди  2 19:43Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси: "Абдуқодир Ҳусановни "Манчестер Сити"га ўтгани билан табриклаймиз!"  10 19:34Людмила Карачик: "Биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз"  0 19:19"Бунёдкор" "Динамо"дан устун келган назорат ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 18:57Европа чемпионати бронза медали соҳиби Симон Кьер фаолиятини якунлади  0 18:34Селюк: "Ҳусанов қанақасига 50 млн туради? Максимум – 20!"  68 18:11"Ливерпуль" футболчиси фаолиятини Шотландияда давом эттиради  0 17:49Модрич — "Барса"га қарши ўйиндан кейин интервью берган "Реал"нинг ягона футболчиси  10

Андрей Шипилов: "Мавсум охиригача шифокоримиз бош мураббийдан ҳам муҳимроқ шахсга айланди. Бугунги ғалабамизни унга атаймиз" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Мавсум охиригача шифокоримиз бош мураббийдан ҳам муҳимроқ шахсга айланди. Бугунги ғалабамизни унга атаймиз"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Иккинчи рестартни ёмон бошладик. Олдинги икки турда "ҳаётимиз ширин" бўлгани йўқ. Бугун эса иккала таймда яхши ўйнаганимиз кўринди. Йигитлар ҳаракат қилишди. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар бугун шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим.

Равшан Ҳайдаровнинг имзоси кўриниб турибди. Қисқа вақт ичида унинг фалсафаси жамоага сингдирилган. Бу кишига қарши кураш олиб бориш ёқимли бўлди. Ҳисоб тенглашганида яна гол ура олишимизга ишондим. Бугун мағлуб бўлганимизда адолатдан бўлмасди, сабаби биз тўпга эгалик қилдик ва ташаббусга эга эдик.

Ғалаба қозондик ва нохуш сериямиз якунланганидан хурсандман. Кетма-кет учта ўйинда очко оломаслик ёмон бўларди. Олдимизда ҳали қиладиган ишлар кўп. Кейинги турдаги рақибимиз "Машъал" жуда ҳам "жонли" жамоа. Кейинги ўйинларга бор масъулият билан тайёргарлик кўрамиз.

Балки бугун чиройли футбол бўлмагандир, аммо натижа қўлга киритилди. Баъзида шундай ҳам қилиш керак. Футбол ўйнашга ҳаракат қилаяпмиз.

Ҳар бир машғулот ва ҳар бир ўйинда исботлаш кераклигини айтаман. Даврон Анваров ўйиндан-ўйинга ўз ўйинини кучайтирмоқда. Олдинги ўйинларда бир таймдан ўйнаётгандик, профессионал футболчилар эса икки тайм ўйнаши керак.

Бугун Чумак ва Отахоновнинг туғилган куни эди. Уларга ғалабани совға қилмоқчи эдик. Биринчи навбатда эса бугунги ғалабамиз жамоа шифокорига аталди. Сабаби у сўнгги ҳафталарда жуда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Айтиш мумкин бўлса мавсум охиригача шифокоримиз бош мураббийдан ҳам муҳимроқ шахсга айланди. Унга катта раҳмат айтмоқчиман", - дейди Андрей Шипилов.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика