UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  2 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

РПЛ. “Спартак” дербида иродали ғалаба қўлга киритди Янгиликлар

РПЛ. “Спартак” дербида иродали ғалаба қўлга киритди

“Москва дербиси” матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Спартак – Локомотив 2:1

21.00, «Откритие Арена»

Гол: Мурило (10), Ларссон (53), Соболев (81).

Спартак – Максименко, Жиго, Джикия, Маслов, Айртон, Зобнин, Крал, Умяров (Ещенко, 90), Бакаев (Глушенков, 79), Ларссон (Тил, 90), Понсе (Соболев, 59).

Локомотив – Гильерме, Рыбус, Чорлука, Серкейра, Игнатьев, Миранчук, Миранчук (Рыбчинский, 36; Лисакович, 85), Крыховяк, Баринов (Магкеев, 18), Эдер (Камано, 84), Смолов (Жемалетдинов, 85).

Огоҳлантириш: Баринов (6), Рибус (42), Криховяк (45), Чорлука (69), Рибчинский (80), Умяров (86).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Спартак"ни қўлга киритилган, қийин, оғир, бироқ адолатли ғалаба билан табриклаймиз. Бугунги ҳужумкор ўйин орқали "Спартак" албатта, юқори натижаларга эриша олади.

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. Соболевнинг бу сафар боши билан берган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

84. "Локо" ўйинда ўзгариш қилиш мақсадида ўйинчиларни ўзгартирди. Кўрамиз.

81. ГООООООООЛЛЛЛ!! СОБОЛЕЕЕЕВВВВВВВ!!! Қанотдан оширилган тўпга Соболев боши билан зарба йўллаб, ҳисобни "Спартак" фойдасига ўзгартириб қўйди!!! Эдерга салом!

77. Наҳотки, бугун ҳам Остонни майдонда кўрмасак...

74. ЭДЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕРРРРР!!! Бирга бир вазиятда тўпни трибуна томон тепди. "Локо" ҳисобда олдинга чиқиб олиши учун яна шундай вазият бўлармикин...

73. УХХХХХХХ!!! ЗОБНИИННН!! Қанотда бир рақибини икки марта алдаб, тўпни дарвоза ёнига оширди. Ҳеч ким зарба йўллай олмади.

69. "Спартак" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Чорлука ўз жарима майдончаси ёнида рақибини йиқитди ва сариқ карточка ишлаб олди.

67. ЗАРБААААААА!! Криховякнинг пасидан кейин Эдер рақиб пости томон зарба йўллади. Тўп Масловга тегиб, бурчакка чиқиб кетганди. Бироқ бош ҳакам вазиятда адашди ва тўп дарвоза олдидан ўйинга киритилиши кераклигини маълум қилди.

66. УХХХХХ!! Крал кутилмаганда узоқ масофадан зарба йўллади. Гильерме ўз ўрнида.

64. ЗАРБААААААА!! "Спартак" узоқ вақт давомида ҳужум ташкил қилди. Ларссоннинг хавфли зарбасини Гильерме қийинчилик билан ушлаб олди.

61. ЗАРБААААААА!! Умяровнинг зарбасини Гильерме ушлаб олди. 

59. "Локо" бурчак зарбасига эга бўлмоқда. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

54. ЗАРБАААААААА!! Криховяк 15 метрлардан рақиб постини нишонга олди. Бирозз ноаниқ.

53. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! Ларссон бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди!!! Узоқ вақт давом этган босим ўз самарасини берди!

50. ЗАРБААААААА!!! "Спартак" футболчиларидан чиройли комбинация! Бакаевнинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

48. Хавфли зарба! "Локо" жарима майдончаси ичида пала-партишлик юзага келди. Зелимхан Бакаев яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади.

46. Иккинчи бўлим бошланди! Ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмади тайм олдидан.

- "Спартак" футболчилари майдонга қайтишган. Яшил кийимли "темирйўлчилар"ни кутяпмиз.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+3. УХХХХХ!! Понсе рақиб посбонини алдаб ўтди ва жамоадошига пас берди. Оффсайд қайд этилди.

1-бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Спартак" яна бир бор жарима зарбасига эга бўлмоқда. Қанотдан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

42. Ларссоннинг жаримадан оширган тўпини Мурило қайтариб юборди.

41. Рибус сариқ олди. "Спартак"да жарима зарбаси.

37. Бир таймнинг ўзида "Локо"да икки мажбурий ўзгариш бўлди. Бу сафар Алексей Миранчук жароҳати сабабли алмаштирилди.

33. Ана ҳолос! Антон Миранчук жароҳат олди. У алмаштирилиши мумкин.

31. ЗАРБААААААААА!! Понсенинг боши билан узатган тўпига Ларссон яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга ола билмади.

30. КРАААЛЛЛ!! Нималар қиляпсаннн!! Қанотдан оширилган тўпга Крал зарба йўллай олмади.

27. Крал жарима зарбасидан дарвоза томон зарба йўллади. Масофа узоқ эди. Гильерме тўпни ушлаб олди.

25. "Спартак" қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди. Зобниннинг ўнг қанотдан оширган тўпини Чорлука қайтариб юборди.

22. Крал бурчакдан жарима майдончаси томон узатган тўпни Баринов қайтариб юборди.

20. Эдер ўнг қанотдан Максименко дарвозасини нишонга олди. Посбон ўз ўрнида.

18. ЗАРБАААААААА!! Бакаевнинг зарбасини Гильерме ушлаб олди.

13. Айртоннинг чап қанотдан оширган тўпини Гильерме ушлаб олди.

10. ГОООООООЛЛЛ!! Миранчукнинг жаримадан оширган тўпини Мурило боши билан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди!
9. Энди "Локо" жарима зарбасига эга бўлмоқда.

8. Ларссоннинг жаримадан йўллаган зарбасини Гильерме ушлаб олди.

5. Криховякнинг хатосидан кейин Баринов ўз жарима майдончаси ёнида Бакаевни йиқитди. "Спартак"да қулай имконият юзага келмоқда.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! 

- Стадион узра Россия давлати мадҳияси янграб ўтди. Жамоалар томонларини танлаб олишди.

- Ҳурматли футбол мухлислари. Эътиборингизни Москвага қаратамиз. Бугун "Откритие Арена"да Москва дербиси ўтказилади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика