UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29"Реал" Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан кейин сардори тақдирини ҳал қилди  0 18:00Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:59Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"дан устун келди  1 17:47Суперлига. "Қизилқум" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  1 17:31Месси ва Роналду бир жамоада бирлашиши мумкин  3 17:05Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ эртага ҳеч нарсани англатмайди"  0 16:35Рэшфорд "Барселона"га ўтишдан умидвор  0 16:10"Ал Мумтоз" тарихидан. 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"ни мағлуб этган "Нефтчи"  2 15:30Канада жамоаси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирган  4 14:48"Байер" Хаби Алонсонинг "Реал"га ўтиши учун 10 млн евро талаб қилади  8 14:20Суперлига. 6-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Насаф" ва "Бунёдкор" 1 нафардан йўқотишга эга  9 13:45"Манчестер Сити" Ҳусановга Италия А Сериясидан рақобатчи топди  13 13:18"Бешиктош" қозоғистонлик футболчини трансферга қўяди  1 12:50Тарихда шу кун. "Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2. Шарқда учган "қалдирғоч"  3 12:32Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти ФА U-16дан йирик ҳисобда устун келди  1

Равшан Ҳайдаров: "Кетма-кет иккита ўйинда иккита автогол? Нима бўлаётганига ўзим ҳам ҳайронман" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Кетма-кет иккита ўйинда иккита автогол? Нима бўлаётганига ўзим ҳам ҳайронман"

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Сурхон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

"Бугун жуда ёмон ўйин ўтказдик. Ҳар уч кунда ўйнаяпмиз, бу ўйинга тайёргарлигимиз меъёрида бўлмагани билиниб қолди. Таркибда ҳам муаммоларимиз борлиги ўз таъсирини кўрсатди. "Бухоро" жамоаси яхши ўйнади, уларни ғалаба билан табриклайман. 

Рақибни бир кун кўп дам олгани билинди, жисмоний томондан улар биздан устун келишди. Таркибимиздаги муаммолар ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳужумчимиз Касьян бугун майдонга тушмади. Станоевич ҳали сафимизга қайтмади. Жисмоний ҳолатимиз ҳам юқори даражада эмас. Пандемия, футболчиларни касалланиши, жароҳатлар бари ўзининг таъсирини кўрсатмоқда. Ҳар уч кун ўйнаш қийин бўлмоқда. 

Афсуски, иккинчи ўйинда ҳам автагол ҳисобига очко йўқотмоқдамиз. Нима бўлаётганига ўзим ҳам ҳайронман. Жамоани кучайтиришни ўйламоқдамиз, "Пахтакор"дан Иброҳим Йўлдошев биз билан бирга шуғулланмоқда. Ҳали рўйхатдан ўтказмадик. Ташкилий томондан ҳам айрим муаммолар бор. 31 августга қадар янги футболчиларни қўшиб олишга ҳаракат қиламиз", - дейди Равшан Ҳайдаров.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика