UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Қосимовдан Денисовгача: Россияда зафар қучган ўзбекистонлик футболчилар қаторига Файзуллаев ҳам қўшилди  0 14:34БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт  4 14:22Расман: "Андижон" икки легионер билан шартномани бекор қилди  5 14:00ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?   2 13:23"Насаф" ўз футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  8 13:13"Крус Асул" - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби  2 12:44Танаффусдаги тараддуд. "Шўртан" назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 12:20Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"  2 11:55Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"  16 11:30Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди  15 11:15Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўтаринки кайфиятда БАА билан ўйинга тайёрланмоқда  4 10:50"Барселона" "Арсенал" футболчиси билан музокараларни бошлади  6 10:22ПСЖ яна бир талант учун курашга қўшилди  4 09:53Гарначо фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарор қилди  4 09:24ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни ижарага бериш керак"  11

Рўзиқул Бердиев: "3:0 ҳисобида ютдик, аммо жуда кўп хато қилдик. Траорени яқин орада кўрасизлар. "Боксинг дэй"да максимал очко олишга уринамиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "3:0 ҳисобида ютдик, аммо жуда кўп хато қилдик. Траорени яқин орада кўрасизлар. "Боксинг дэй"да максимал очко олишга уринамиз"

"Насаф" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Уч очко қўлга киритдик. 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганимизга қараб хатолар бўлмаган деб ўйлашингиз мумкин. Аммо хатолар кўп бўлди. Ўйинни яхши бошладик, вазиятлар ҳам яратдик. 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олгач, тўп назоратини йўқотдик. Лекин охирида рақиб кўпроқ ҳужумга эътибор қаратгани боис учинчи голни урдик", - дейди Рўзиқул Бердиев. 

- "Динамо"га ижарага берилган легионер Файсал Траоре "Насаф"га қайтарилди. Кеча у U-21 жамоасида тўлиқ ҳаракат қилди. Уни қачон асосий таркибда кўришимиз мумкин?

- Уни тайёрлаб борамиз. Кеча U-21 жамоасида ёмон ўйнагани йўқ. Ҳали ёш футболчи, универсал ўнгда ҳам, чапда ҳам ўйнай олади, чап қанот ҳимояда ҳам ҳаракат қила олади. Ундан кейинги ўйинларда фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Август ойида Суперлига клубларини ўзига хос "боксинг дэй" кутиб турибди. "Насаф" ҳар 3 кунда ўйин ўтказишга тайёрми?
- Бугунги ўйин кўрсатдики, иккала жамоада ҳам камчиликлар бор. Чунки ўйин темпи жуда ҳам паст бўлди. Бу худди кичик бир турнирдек гап, максимал тарзда очко тўплашга интиламиз.

- Клубларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши ва ОЧЛга лицензия олишдаги муаммо ҳақида эшитдингизми? Бунга муносабатингиз қандай?

- Ўйиндан ташқари савол экан. Тўғриси бу саволга жавобим йўқ.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика