UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  0 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  16 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2

Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда? Янгиликлар

Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?

"Пахтакор" ва "Навбаҳор" эҳтиёт бўлсин.

Ўзбекистон кубоги нимчорак финали доирасидаги ўйинлар давом эттирилмоқда.

Бунга қадар 8 та учрашувнинг 6 таси ортда қолди. 2 июль куни сўнгги икки чорак финалчи маълум бўлади.

Бу йилги мусобақада фаворит деб ҳисобланган жамоалар муддатдан аввал кубок учун курашда чиқиши билан ёдда қолмоқда.

Кубокнинг амалдаги соҳиби "Андижон" клуби гуруҳ босқичидаёқ ўз юришини тўхтатди. "Лочин"дан учралган мағлубиятдан кейин ҳаттоки "Андижон" устози Александр Хомяков истеъфога чиқарилди.

"Бургутлар" билан бир гуруҳда бўлган Термизнинг "Сурхон" клуби ҳам "Лочин"га ютқазиб қўйди ва кейинги босқичга чиқа олмади. Ёдингизда бўлса ўтган йил "Сурхон" кубок ярим финалига қадар етиб борган ва пенальтилар сериясидагина "Андижон"га ютқазиб қўйганди.




Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" эса "Пахтакор" ва ОКМК жой олган "ўлим гуруҳи"дан чиқа олмади. Шу тариқа, Қарши клуби кетма-кет иккинчи йил гуруҳда қолиб кетди.

Нимчорак финалда энг кучли таркибга эга бўлган "Нефтчи" ўз майдонида Муборакнинг "Машъал" клубига сенсацион тарзда ютқазиб қўйди ва кетма-кет 8-мавсум чорак финалга чиқа олмади.

2018 йилги мамлакат кубоги соҳиби Олмалиқнинг ОКМК клуби кеча ўз стадионида "Бухоро"га қарши майдонга тушди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Қизиғи айнан "Бухоро" Қосимов шогирдларини ўтган йил гуруҳ босқичида қолиб кетишларига сабаб бўлганди.




Олдинда нимчорак финалнинг яна иккита учрашуви бор: "Пахтакор" - "Олимпик MobiUZ" ва "Хоразм" - "Навбаҳор".

Хўш, сизнингча ўйинларда қайси клублар фаворит?

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
09 сен 08:55:07
Oybek Rahimov
Ishqiboz Muhlis фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар бу мухлис Андижон ёки Нефтчидан бўлса қувғин қилинсин. Нима бўлганда ҳам ён қўшниларга омад тилаш керак.
Акахооон ХОРАЗМ бу Андижон ёки Нефтчимасу
   
09 сен 08:55:01
Oybek Rahimov
Ishqiboz Muhlis фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар бу мухлис Андижон ёки Нефтчидан бўлса қувғин қилинсин. Нима бўлганда ҳам ён қўшниларга омад тилаш керак.
Акахооон ХОРАЗМ бу Андижон ёки Нефтчимасу
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика