UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  2 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  134 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт" Янгиликлар

Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"

"Ал Ҳилол" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида гапирди.

"Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт. "Реал"га қарши қандай ўйнаган бўлсак, ўтган ўйинда ва бугун қандай ўйнаган бўлсак, худди шундай тўп тепишимиз керак. Фикримча, дунёнинг энг кучли уч жамоасидан бирига қарши майдонга чиқамиз. Мен уларни жуда яхши биламан. Кўплаб ўйинчилари алмашган бўлса-да, мен уларнинг жамоаси, мураббийи ва Португалиялик баъзи дўстларимни жуда яхши танийман. Англияда бўлган пайтимда уларга қарши бир неча бор ўйнаганман ва бу осон кечмаган.

Бироқ биз, шубҳасиз, қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз. Бу уч ўйинга қандай тайёргарлик кўрган бўлсак, келгуси ўйинга ҳам худди шундай тайёргарлик кўрамиз ва натижасини кўрамиз", – деди португалиялик хавбек.

Невеш 2017 йилдан 2023 йилгача "Вулверхэмптон"да ўйнаган.

"Манчестер Сити" – "Ал Ҳилол" учрашуви 1 июль куни 06:00 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика