UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  2 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  7 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  3 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  65 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4

"Локомотив" уч нафар футболчи билан хайрлашди Янгиликлар

"Локомотив" уч нафар футболчи билан хайрлашди

Бугундан Суперлига клублари учун ёзги трансфер ойнаси расман очилди.

"Локомотив"ни трансфер ойнасининг биринчи кунида уч нафар футболчи тарк этди. Булар - дарвозабон Игнатий Нестеров, ҳимоячи Даврон Ҳошимов ҳамда ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев. 

Тажрибали посбон Игнатий Нестеров "темирйўлчилар" таркибига 2014 йил келиб қўшилганди. У дастлабки беш мавсум жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб уч бор Ўзбекистон чемпиони, уч бор Ўзбекистон Кубоги соҳиби, бир марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби каби совринларни қўлга киритди. Шунингдек, 2016 йил жамоамизнинг Осиё чемпионлар лигаси чорак финалга қадар боришида муносиб ҳисса қўшди. 

Ўтган йилнинг маълум бир қисмини Саудия Арабистонининг "Оҳод" клубида ўтказган Нестеров шундан сўнг яна "Локо"га қайтиб Суперлига охирги бешта турида "темирйўлчилар" дарвозасини ҳимоя қилди. Нестеров бу йилги мавсумни ҳам "Локо" сафида бошлади ва жамоа сардори сифатида футболчиларни майдонга бошлаб чиқди. Лекин ёзги трансфер ойнаси пайти у жамоа алмаштиришга қарор  қилди ва бу ниятини "Локомотив" ПФК раҳбарияти дарвозабон хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда қўллаб-қувватлади. Натижада ҳар икки томон розилиги билан Игнатий Нестеров шартномаси бекор қилиниб, моҳир дарвозабон эркин агент сифатида жамоамизни тарк этди. 

Тажрибали ҳимоячи Даврон Ҳошимов ҳам "Локомотив" билан хайрлашди. Бир ярим мавсум клубимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳошимов "Локо"нинг ўтган йил Ўзбекистон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшди. Шунингдек, йил бошида жамоамизга қўшилган тажрибали ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев ҳам "темирйўлчилар"ни тарк этди. "Локомотив" ПФК ҳар учала футболчига клуб олдидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдиради ҳамда уларнинг кейинги фаолиятида омад тилайди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика