UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  0 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  3 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  0 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  5 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  5 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  2 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  2 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  5 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  9 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  5

Бундеслигани қайси каналда томоша қилиш борасида Шаҳбоз Беғамов тавсияси Янгиликлар

Бундеслигани қайси каналда томоша қилиш борасида Шаҳбоз Беғамов тавсияси

Германия футболига ихтисослашган журналист Шаҳбоз Беғамов телеграм канали орқали 16 май куни рестарт бериладиган Бундеслигани қайси телеканалда томоша қилиш борасида тавсия берди.

"Бундеслигани қайси телеканаллар кўрсатади?

Охирги кунларда бир нечта шунга ўхшаш саволларга дуч келдим. Бундеслигани юртимизда кўрсатиладиган каналлар ичидан "Матч ТВ" ва унинг тармоғидаги "Футбол1", "Футбол2" ҳамда "Футбол3" каналлари аниқ кўрсатади. Куни кеча эфирда "Матч ТВ" журналистлари Бундеслига доирасидаги тур ўйинларининг барчасини имкон қадар жонли ва параллель учрашувлар натижасида эфирдан тушиб қоладиган баҳсларни ёзиб олинган ҳолда намойиш этишларини таъкидлашди. Яъни, "Матч ТВ" ва унинг тармоғидаги каналлар Германия Бундеслигасини тўлиқ форматда кўрсатади.

Бундеслига телетрансляция ҳуқуқини сотиб олган каналлар орасида дастлаб "Спорт"ни кўрганим йўқ. ГФЛ бўйича узоқ титкилашлардан кейин мазкур чемпионатни кўрсатиш ҳуқуқига ўзимизнинг «Спорт» канали ҳам эгалигини тасдиқловчи расмий рўйхатни топдим. Демак «Матч ТВ» канали йўқ мухлислар ҳам бемалол Бундеслигани томоша қилишлари мумкин. 

Маълумот учун, Тожикистонда ҳам Германия чемпионати намойиш этилади. «Варзиш ТВ» ва «Футбол ТВ» каналларида Германия чемпионати трансляция ҳуқуқи мавжуд.

Шунингдек, "Eurosport" тармоғидаги каналлар ҳам Бундеслигани кўрсатади.

Тавсиям шуки, имкони бўлса Бундеслигани фақат "Матч ТВ" каналларида томоша қилинг! Ўйин сифати ва шарҳ бир-бирига ҳамоҳанг бўлгани дуруст. Айниқса Бундеслигани Сергей Кривохарченко ва Роман Нагучев шарҳида томоша қилиш лозим. Чунки мазкур шарҳловчилар айнан Германия футболига ихтисослашган профессионаллар. Шунингдек, Георгий Черданцев, Константин Генич шарҳида Бундеслигани томоша қилиш ҳам қизиқ туюлмоқда. Бири Италия футболига, иккинчиси кўпроқ Ла Лигага  ихтисослашган профи. Аммо иккаласининг иши, шарҳи ва футбол тушунчаси юқори. Бу эса шарҳда жуда керак ва шарт бўлган жиҳат. Шу тарафлама уларнинг шарҳида футбол кўриш ёқимли.

Очиғи, Денис Казанский Бундеслигани шарҳламагани маъқул :-) Доим Бундеслигани тролль қилиб келган шарҳловчини Матч ТВнинг Германия футболидаги аудиторияси қабул қилиши қийин. Қисқаси, имконият бўлса Бундеслигани фақат "Матч ТВ"да томоша қилинг", - дея ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика