UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  1 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  2 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  11 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  14 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1

Футболни бошлаш орқали, кайфият кўтариш мумкин. Қашқадарёда марказлашган чемпионат бошлаш таклифи Янгиликлар

Футболни бошлаш орқали, кайфият кўтариш мумкин. Қашқадарёда марказлашган чемпионат бошлаш таклифи

1 ойдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон аҳолиси уй карантинида ўтирди. ТВда кўрадиган нарсани ўзи ҳам қолмади. Ҳаммаси, "повтор" кўрсатувлар.

Юртимиз, бошқа давлатларга нисбатан вирус билан энг тартибли курашган давлатлардан бири бўлди. Натижада 3та вилоят яшил ҳудуд деб эълон қилинди. 7та вилоят эса ҳамон қизил ҳудуд сифатида қоладиган бўлди. Қизил ҳудудларда бизда 6та Суперлига жамоалари мавжуд. Қизил ҳудуд аввал сариққа, кейин яшилга айланишини инобатга оладиган бўлсак, бу маълум бир вақтни ўз ичига олишини айтиш мумкин. Бундай паллада уй сафар тизими ҳақида ўйлаб бўлмайди, чунки қизил ҳудудларда тадбирларга ҳозирча рухсат берилмайди. Бундай вазиятда, яшил ҳудуд бўлган Қашқадарё вилоятининг салоҳиятидан фойдалансак бўлади. Яхши томони шундаки, Қашқадарёда машғулотлар ўтказишга ҳам, тур ўйинларини қабул қилишга ҳам стадионлар етарлича. Агар яшил ва сариқ ҳудудда жойлашган “Қизилқум“, “Сурхон“ ва “Сўғдиёна“ жамоалари машғулотларни ўзларида ўтказган ҳолда, тур ўйинига қатнаб турсалар, унда “нагрузка“ ҳам енгил бўлади. Бошқалардан фарқли равишда улар ҳар бир ўйинга сафарга боришларини инобатга олган ҳолда, 2-давра тақвимида, бу ўйинларни барчасини уйларида ўтказиш имкониятини яратиш керак. Шунда барчаси адолатдан бўлади.


Қашқадарёда истиқомат қиладиган жамоалар:

“Насаф“, “Машъал“, “Пахтакор“, “Бунёдкор“, “Локомотив“, “Андижон“, “Навбаҳор“, “Қўқон-1912“, “Металлург“, АГМК, “Бухоро“


Ўз уйида истиқомат қиладиган жамоалар: “Қизилқум“, “Сурхон“, “Сўғдиёна“.


Машғулот майдонлари: 

1. “Насаф“ базаси

2. Геолог

3. Спутник

4. Ғузор

5. Муборак 2та майдон

6. Насаф академиясида 2та майдон


Жамоаларда майдон майсалари бўйича эътироз бўлмаслиги учун бир хилда тақсимланади. Ҳеч қайси жамоа битта майдонда доимий машғулот ўтмайди. Юқоридаги барча майдонлар, керак бўлса Суперлигадаги айрим клубларнинг стадионларидаги майсалардан яхшироқ.



4та стадионда эса тур ўйинларини қийинчиликсиз ўтказиш мумкин. Булар, Қарши “Марказий“ стадиони, Ғузор "Марказий" Стадиони, “Баҳром Вафоев“ номидаги Муборак стадиони ва Қаршидаги "Геолог".


Айтишингиз мумкин, бу ортиқча ҳаражат. Асло ундай эмас. Клублар аввало йўл кира ҳаражатини иқтисод қиладилар. Меҳмонхона ва еб-ичиш ҳаражатлари деярли, одатий кундан фарқи бўлмайди. Фақат бу тартибдаги мусобақада, ёшлар лигаси ўйинлари қолдирилади. ПФЛ Германия Бундеслигаси каби ўзининг регламентини ишлаб чиқиши керак. Ҳар бир жамоада 25 нафар футболчи, 10 нафар штаб аъзолари бўлишига рухсат беради (бу мисол тариқасида).


Суперлиганинг барча комиссар ва ҳакамлари, ПФЛ мутасаддилари ҳам Қашқадарёдаги битта меҳмонхонага жамланадилар. ТВга ҳам анча қулай. Битта КТС ҳар сафар бир нечта вилоятга чиқавермайди. Кўп томондан молиявий иқтисод бўлади.


Албатта бу биринчи давранинг ҳамма тури шундай бўлади дегани эмас. Ҳукумат томонидан рухсат берилиши билан, ҳамма уй-уйига тарқалади. Тахминан 4та турни мана шу тартибда ўтказиб олсак бўлади. Бунинг учун барча клублар коронавирус учун тест топширган ҳолда, ўз базаларида 10 кун давомида машғулот олиб боришлари ва 11 кун Қашқадарёда тўпланишлари керак бўлади. Яна 5 кунлик машғулотдан кейин тиғиз тақвим асосида 4 кунда битта тур ўйинини ўтказиб борадилар.


Эндиги савол, бу уч стадион тиғиз ўйинларга тайёрми? Менимча кўтара олади. Қолаверса, ҳар бир клуб ўз майдонида бўлиб ўтадиган харажатларни мана шу клубларга ўтказиб беришлари керак бўлади. Муборак ва Қаршидаги стадион карантин якунига етганидан сўнг 1 ойга ёпилади, яъни дам берилади. “Насаф“ ва “Машъал“ эса айнан шу ўйинларни сафарда ўтказади. Буни ҳам тақвимга киритиб кетиш керак бўлади. Албатта ўйинлар мухлисларсиз ўтади.


Ёки! 2-варинат ҳам йўқ эмас. Бу янгилик бўлади, аниқроғи нуфузи тушиб кетган Ўзбекистон Кубогига янги қон югуртирган бўламиз. Тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон Кубоги марказлашган тартибда ўтказилади. 

Яъни, 14та Суперлига жамоаси, маҳаллий “Шўртан“ ва Ўзбекистон бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига деярли тайёргарликсиз қолган 2001 йилда таваллуд топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини конкурсдан ташқари ҳолда қўйиб, 16та жамоани шакллантирамиз. 4тадан, 4та гуруҳ. ЖЧ тизимида бўлгани каби, гуруҳ ўйинлари биттадан ўйналади. Уй сафар тизими бўлмайди, кейин 1/4, 1/2 ва финал. Барчаси битта ўйиндан. Қашқадарё вилояти, марказлашган Ўзбекистон Кубогининг биринчи мезбони.


Гуруҳдан чиқа олмаган жамоалар уйларига равона бўлаверади. Бу пайтга келиб карантин режимлари анча енгиллашиб қолган бўлишига умид қилса бўлади. 4-тур ҳеч қандай тўсиқсиз давом этиб кетаверади. Бу билан биз йил давомида бўлиб ўтиши керак бўлган Ўзбекистон Кубоги учун ажратилган кунларни, Суперлига ўйинлари билан тўлдириб юборамиз.


Шота Арвеладзени Ўзбекистонда эмаслигига қараб ўтириш керак эмас, у мамлакатни тарк этаётганда, қайтган тақдирида ҳам 15 кун карантинга кириши кераклигини билган. Шунинг учун, якуний қарор биргина мураббийга боғлиқ бўладиган бўлса, уни инобатга олиб ўтириш бошқаларга нисбатан нотўғри бўлади. Қолаверса қолган мураббийлар шу ерда. Бу Европа чемпионатларини эрта тугаб кетаётганлигини олдида ҳеч нима эмас.


Чемпионатни нима учун бошлаш керак?

- Футбол Ўзбекистонда миллионлар ўйини, эркак жинсидаги аксар халқнинг кайфияти ва овунчоғи. Карантин қоидаларини бузмай уйда ўтиришга сабаб.

- Футбол ортидан жуда кўпчилик маош олади. Футболчиларнинг оилалари, ўз навбатида яқин қариндошларини айнан футболчи фарзандининг даромади орқали ёрдам қилади. Ҳозир улар маош олмаётганликлари ва мукофот пулларисиз қолаётганликларини инобатга олса, муаммо йўқ эмас. 

- Матч ТВга трансляция ҳуқуқини сотиш имконияти бизда пайдо бўлди. Бу Россия ва бошқа давлатларга яна футболчиларимиздан 5-6 нафари кетиши учун катта реклама. Бу эса давлат учун валюта олиб киришга катта сабаб.


Бу менинг шахсий фикрим ва у мукаммал бўлмаслиги мумкин.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика