UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Расман. «Ал Ҳилол» Неймардан қутилди  0 01:17Омар Момани Абдуқодир Ҳусановга атаб карикатура чизди  4 00:56"Арсенал" футболчисини четлатган ҳакамга уни ва икки ёшли қизини ўлдириш билан таҳдид қилишди  5 00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга тушинтириб беради  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  216 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  11 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  3 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  7 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  81 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  13 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  1 19:26Наингголан ҳибсга олинди  4

Тошкент “УEФА Чемпионлар Лигаси Кубоги”ни қабул қилади Янгиликлар

Тошкент “УEФА Чемпионлар Лигаси Кубоги”ни қабул қилади

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи ва “Pepsi Uzbekistan” “УЕФА Чемпионлар лигаси кубоги”нинг Марказий Осиё тарихида илк маротаба Ўзбекистон пойтахтига олиб келинишини эълон қилади.

Футбол оламидаги асосий мукофотлардан бири боълган кубок пойтахтимизнинг “Anhor Lokomotiv” боғида жойлашган “Axelon” картинг клубида 22-23 февраль кунлари намойиш этилади.

Мукофотнинг дунё шаҳарларида намойиш қилиниши футбол мухлисларининг севимли ва узоқ кутилган тадбирларидан биридир. Бу галги “Кубок ва муҳлислар учрашуви”нинг ўзига хослиги шундаки, ушбу мукофот аввал фақат Европа мамлакатларига келтирилган ва оммага намойиш қилинган.

“УEФА Чемпионлар Лигаси кубоги”нинг Тошкентга олиб келиниши нафақат юртимиз балки, Марказий Осиё тарихида ҳам муҳим воқеадир. Айнан бизнинг компаниямиз мазкур афсонавий кубокни Ўзбекистонга олиб келиш шарафига эга эканидан бағоят хурсандмиз. Ушбу воқеа минтақа ва мамлакат футбол мухлислари хотирасида узоқ вақт сақланишига ишонамиз", – деб изоҳлади Ўзбекистондаги PepsiCo ҳамкори “International Beverages Tashkent” компанияси ижрочи директори Максим Ефремов.

Бу ҳақиқий футбол ишқибозлари, Тошкент аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари учун “УEФА Чемпионлар Лигаси кубоги”ни ўз кўзлари билан кўришнинг ажойиб имкониятидир. Ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган “Pepsi Uzbekistan” жамоаси сайъ-ҳаркатлари туфайли 22 ва 23 февраль кунлари мухлислар кубок билан бирга суратга тушиш имкониятига эга бўлишади ва унинг ютимизга олиб келишинига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этишлари ҳам мумкин.

“УEФА Чемпионлар Лигаси кубоги” — бу баландлиги 74 см ва оғирлиги 7,5 кг бўлган, ичи олтин қопламали кумуш амфорадир. 1955 йилдан бери энг зўр футбол жамоларига топшириб келинаётган кубокнинг орқа томонига турли мавсумларда ғолиб бўлган клубларнинг номлари ўйиб ёзилган. Кубокнинг ҳозирги эгаси Англиянинг "Ливерпуль" клуби.

Сиз https://t.me/pepsi_uefa_bot  телеграм ботида рўйхатдан ўтиб, тадбир иштирокчисига айланишингиз мумкин.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика