UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Нима учун МЮ Сульшерни эмас, Кэррикни танлади?  0 12:30Бугунги ўйинлар: "Лондон дербиси", Арбелоанинг "Реал"даги дебюти ва бошқалар  0 12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  1 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  3 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  7 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  1 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  15 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  6 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  11 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  54 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1

Олег Зотеев кеча нега ўйнамади? Янгиликлар

Олег Зотеев кеча нега ўйнамади?

Кеча бўлиб ўтган Coca Cola Суперлига 18-тур баҳсида "Локомотив" "Бунёдкор" меҳмони бўлди. Ўзига яраша қизиқ кечган баҳсда "темирйўлчилар" 1:1 ҳисобини қайд этишди.

Эътибор берган бўлсангиз, кечаги ўйинда "Локомотив"нинг икки нафар қанот ҳимоячиси майдонга тушмади. Даврон Ҳошимов сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис "Бунёдкор"га қарши баҳсни ўтказиб юборган бўлса, чап қанот ҳимоячиси Олег Зотеев айни пайтда даволанаётгани сабабли ўйинда иштирок эта олмади. 

Албатта, мухлисларда Зотеев нима учун кўринмади, у жароҳат олдими деган савол юзага келган бўлиши турган гап. Бу каби саволларга "Локомотив" футбол клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шифокори Аброр Пирриев қуйидагича жавоб берди: 

- "24 август куни Олег Зотеев умумий шамоллаш фонидаги бирламчи менингит ташҳиси билан стационар даволанишга ётқизилди. Одатда бундай пайтда беморнинг икки ҳафта касалхонада ётиб даволаниши талаб этилади. Шундан сўнг яна икки ҳафта тикланиш муолажасига кетади. Оддий қилиб айтганда, Олег Зотеевда бош ва орқа мия қобиғининг шамоллаши кузатилган. Бу хавфли касаллик эмас, фақат мунтазам врач назоратида бўлиб даволаниши талаб этилади. Футболчи яхшилаб даволангач бир ойдан кейин яна сафга қайтади". 

Биласиз, Олег Зотеев 28 августдан бошланадиган Ўзбекистон терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинларига жалб қилинганди. Аммо айни пайтда даволанаётгани сабаб терма жамоанинг сентябрь ойидаги иккита ўйинида иштирок эта олмайди. Умид қиламизки, "Локомотив"нинг моҳир футболчиси тез орада сафга қайтиб, клуб ҳамда терма жамоа ўйинларига ёрдам беради.

Олег Зотеевга тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз!

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика