UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  1 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

АПЛ. 5та гол урилган баҳсда "Челси" ғалабага эришди Янгиликлар

АПЛ. 5та гол урилган баҳсда "Челси" ғалабага эришди

"Норвич" ҳамда "Челси" ўртасидаги Англия Премьер-лигасининг 3-тур учрашуви якунига етди.

Норвич Сити

Тодд Кантуэлл - 6', Теему Пукки - 30'

Премьер-лига . 3-тур

24/08/2019, 17:30

3
:
2
Тугади

Челси

Тэмми Абрахам - 3', Мэйсон Маунт - 17', Тэмми Абрахам - 68'

Стадион: Carrow Road, 27032 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
6'  Тодд Кантуэлл
6'  Теему Пукки
30'  Теему Пукки
30'  Эмилиано Буэндия
43'  Марко Штиперман
81'  Марко Штиперман (Деннис Србены)
81'  Том Трибулл (Марио Вранчич)
81'  Мориц Ляйтнер (Кенни Маклин)
3'  Тэмми Абрахам
3'  Сесар Аспиликуэта
17'  Мэйсон Маунт
17'  Кристиан Пулишич
33'  Жоржиньо
68'  Тэмми Абрахам
68'  Матео Ковачич
75'  Тэмми Абрахам (Оливье Жиру)
84'  Кристиан Пулишич (Виллиан)
90'  Мэйсон Маунт (Маркос Алонсо)


"Норвич" – "Челси" 2:3

"Карроу Роуд"

Голлар: 0:1 – 3 Абрахам, 1:1 – 6 Кэнтуэлл, 1:2 – 17 Маунт, 2:2 – 30 Пукки, 2:3 – 68 Абрахам.

"Норвич": Крул, Ааронс, Хэнли, Годфри, Льюис, Ляйтнер (Маклин, 81), Трибулл (Вранчич, 81), Кэнтуэлл, Штиперманн (Србены, 81), Буэндиа, Пукки.

"Челси": Аррисабалага, Аспиликуэта, Кристенсен, Зума, Эмерсон, Жоржиньо, Ковачич, Баркли, Маунт (Алонсо, 90), Пулишич (Виллиан, 84), Абрахам (Жиру, 75).

Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (33), Штиперманн (43).


АПЛ турнир жадвали билан танишинг.


Учрашув якунланди!

90+4. Бечора Зума! Курт Зума тўп учун иккинчи қаватдаги курашда ерга ноқулай тушди, аммо ўрнидан турди ва баҳсни давом эттирмоқда.

90+2. Баркли! Росс "Норвич" дарвозасининг яқин бурчагига зарба берди, аммо Крул хавфни бартараф этди.

90+1. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Маунт ерга ўтириб олди ва шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда. Маркос Алонсо эса майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

84. Пулишич ўрнига Виллиан майдонга тушди. Бу баҳс бразилиялик ярим ҳимоячи учун 200-ўйин бўлади.

78. "Челси"нинг голи ҳисобга олинмади, Жиру тўпга чиқишда Тим Круллга ҳалақит қилган экан.

77. Аспиликуэта ўнг қанотдан тўпни ерлатиб марказроққа узатди, тўпга яқинлашаётган Маунт уни ўтказиб юборди, Баркли эса уни тўхтатди ва зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

69. ГОООЛ! АБРАХАМ ДУБЛЬ ҚАЙД ЭТДИ! Абрахам камсонли "Норвич" ҳимоячилари олдида Ковачич узатган тўпни қабул қилди ва бироз ўнгроққа сурилиб, дарвозанинг чап бурчагига зарба берди. Бу сафар Крул зарбани қайтара олмади. 2:3

66. Баркил тўпни қабул қилди ва уни ўнг оёғига тўғирлаб, Крул дарвозасига аниқ зарба берди. Бироқ "Норвич" посбони тўпни ушлаб олди.

61. ЗАРБААА! Эмерсон Барклидан тўпни қабул қилди ва ўзига тўғирлаб, дарвоза томон зарба берди, аммо Тим Крул тўпни эгаллаб олди.

56. "Челси" футболчилари рақибни ўз жарима майдончасига қамаб қўйишди, аммо мезбон жамоа вакиллари ҳимояда ишончли ҳаракат қилишмоқда.

49. Ковачич қанотга ўтиб, тўпни юқоридан орқароққа ташлади, аммо мезбон жамоа ҳимоячиси тўпни қайтарди. Жоржиньо қайтган тўпни илиб олди ва дарвозага зарба берди. Тўп "Норвич" футболчисига тегиб майдонни тарк этди. Бурчакдан узатилган тўп эса "аристократлар"га наф келтирмади.

46. Иккинчи бўлиб бошланди.

- Биздан узоқлашманг, эътиборингизга қайноқ суратларни тақдим этамиз.

- Учрашувда киритилган голларни ТЕЛЕГРАМ каналимизда томоша қилиб, кўчириб олишингиз мумкин.

Танаффус

45+1. Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Аспиликуэта ўз қанотида рақибини алдаб ўтди ва тўпни жарима майдончасига ташлади, дарвозабон тўпни майдондан чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан сўнг "Норвич" қарши ҳужумга ўтди, Пуккига узатилган тўпга биринчи бўлиб Кепа етиб келди ва хавфни бартараф этди.

44. Сариқ карточка. Штиперманн "Челси" футболчисига қўполлик ишлатгани учун жазоланди.

43. Узатмалар сони: 255 - 235

Узатмалар аниқлиги: 86% - 86%

38. Пулишич ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлашга уринди, аммо пас кучлилиги туфайли, тўп қарама-қарши қанотга ўтиб кетди.

34. Зарба! "Норвич" ҳимоячиси "Челси" жарима майдончаси ичида дарвоза томон зарба берди. Бу сафар Аррисабалага тўпни ушлаб олди.

31. ГОООЛ! Яна ҳисоб тенглашди! Пукки ўзининг чемпионатдаги 5-голини урди. Теему Бунедиа узатган тўпга Зумадан олдинроқ чиқди ва Кепа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. 2:2


25. Зарбааа! Кристенсен бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвоза томон йўллади, "Норвич" посбони Крул қийинчилик билан тўпни қайтариб қолди.

17. ГОООЛ! Маунт яна "Челси" сафида гол уришга муваффақ бўлди. Ковачич марказдан узатган тўпини Пулишич Мейсонга берди. Маунт эса рақиб жарима майдончаси марказига ўтиб, дарвозани ишғол қилди. 1:2

16. "Челси" рақиб дарвозасидан 40 метр узоқликда жарима зарбасига эга бўлди. Тўп стандартдан жарима майдончасига узатилди, бироқ ҳимоячилар тўпни ўз дарвозасидан узоқлаштириб юборишди.

10. Дастлабки 10 дақиқада тўпга эгалик қилиш бўйича "Норвич" устунлик қилди. 66%-34%

9. Эслатиб ўтамиз, "Норвич" ҳужумчиси Темму Пукки жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 4та гол урган иккита футболчининг бири бўлиб турибди. "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг ҳисобида ҳам 4та гол мавжуд.

6. ГОООЛ! "Норвич" тезда жавоб қайтарди! 1:1! Мезбон жамоа тўпурари Пукки тўпни дарвозабон майдончасида турган Тоддга узатди, Кантуэлл эса тўпни дарвозага бурди ва ҳисобни тенглаштирди.


3. ГОООЛ! Абрахам! 0:1! Аспиликуэта қанотдан узатган тўпни Тэмми Абрахам дарвозага оёғи билан жойлаб қўйди.


1. Учрашув бошланди.

- Жо Коул ва Питер Крауч ушбу баҳсда таҳлилчи сифатида ишлашмоқда.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди, чимга ишлов бераётган ходимлар эса аста-секинлик билан майдонни тарк этишмоқда.

- Ассалому алайкум сайтимизнинг қадрли мухлислари, бир неча дақиқалардан сўнг АПЛнинг 3-туридан ўрин олган "Норвич" ҳамда "Челси" учрашуви старт олади ва бу баҳсни сиз билан бирга кузатиб борамиз.

"Норвич""Челси" 2:3 LIVE

"Карроу Роуд"

Голлар: Кентуэлл 6, Пукки 31 - Абрахам 3, 69, Маунт 17.

"Норвич": Крул, Льюис, Хэнли, Ааронс, Годфри, Буэндиа, Штиперманн, Трибулл, Ляйтнер, Кэнтуэлл, Пукки.

"Челси": Аррисабалага, Кристенсен, Аспиликуэта, Зума, Эмерсон, Ковачич, Маунт, Пулишич, Жоржиньо, Баркли, Абрахам.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика