UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  1 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  1 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  4 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  6 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  13 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  5 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  17

Абдусалом Азизов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти Янгиликлар

Абдусалом Азизов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти

Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тошкентдаги "Radisson Blu Hotel" меҳмонхонасида ўтган ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ташкилотга янги президенти сайланди. ЎФА президентлигига номзод сифатида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати раҳбари Абдусалом Азизов 80 нафар делегатлар томонидан бир овоздан сайланди. Шу тариқа Абдусалом Азизов Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг янги президенти сифатига ишга киришди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов ЎФА раҳбари сифатида ишлаб келаётганди. Раматов 2018 йилнинг 25 январь куни мазкур лавозимга Умид Аҳмаджонов ўрнига сайланганди. Умид Аҳмаджонов эса ЎФАнинг Биринчи вице-президенти сифатида ЎФА бошқарувида 1,5 йил давомида ишлади. Жорий йилнинг 14 июнь куни эса ЎФАнинг Ижроқум йиғилишида Аҳмаджонов истеъфога чиқарилганди. Унинг ўрнига эса ЎФАдаги бошқарув вице-президент этиб сайланган Равшан Эрматов қўлига ўтганди.

Эндиликда Абдусалом Азизов раҳбарлигидаги ЎФАда бошқарув тизими Биринчи вице-президенти этиб сайланган Равшан Эрматов қўлига ўтди.

Янги раҳбариятга мазкур ишда сайтимиз ҳамда футбол мухлислари номидан муваффақият ва омад тилаб қоламиз!



Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика