UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

23 минг мухлис қаршисидаги ўйинда «Динамо» «Хўжанд» билан дуранг ўйнади Янгиликлар

23 минг мухлис қаршисидаги ўйинда «Динамо» «Хўжанд» билан дуранг ўйнади

Теглар :  ДинамоХўжанд
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги кенг қамровли ишлар доирасида Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Хўжанд шаҳрида маҳаллий жамоа меҳмони бўлди.

Қайд этиш жоиз, Хўжанд - Самарқанд бизнес форуми доирасида кечган ушбу баҳс олдидан тожикистонликлар Самарқанд делегацияси ва “Динамо” клубини катта тантаналар билан кутиб олишди. Хўжанд шаҳри Ўзбекистон ва Тожикистон байроқлари билан бурканди. Шаҳарда қўшничилик ришталарини янада мустаҳкамловчи йирик тадбирга катта тайёргарлик кўрилгани сезилиб турарди.


“Хўжанд” - “Динамо” учрашуви ўтадиган марказий ўйингоҳ халқаро ўртоқлик учрашуви олдидан қарийб 1 соат олдин 23 минг мухлис билан лиқ тўлиб бўлди.
Ўйин олдидан сўзга чиққан Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода ҳар икки давлат президентларининг ўзбек-тожик қўшничилик алоқаларини янада яхшилаш ва ҳар соҳада ҳамкорлик қилиш борасидаги ташаббусларини икки мамлакат ҳам катта қувонч билан қарши олганлигини таъкидлади.


Ўзбекистон ва Тожикистон давлат мадҳиялари янграгач, ўртоқлик ўйинига расмий маънода тўпни Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода киритиб берди. Дўстона руҳда кечган учрашувнинг 30-дақиқасида “Динамо” яримҳимоячиси Дилмурод Каримов ажойиб голи билан ҳисобни очган бўлса, 53-дақиқада Жаҳонгир Эргашев “Хўжанд” жамоаси голига муаллифлик қилди. Ўйин давомида 23 минг мухлис билан тўлган стадион “Ўзбекистон”, “Тожикистон” дея ҳайқириқ ва олқишлар билан жамоаларни қўллаб-қувватлаб турди. Баҳсда дўстона ҳисоб – 1:1 натижаси қайд этилди. Қайд этиш жоиз, Самарқандда ўтган апрель ойидаги дастлабки баҳсда 2:2 ҳисоби кузатилганди.


Самарқанд делегатцияси бизнес-форум, Самарқанд ва Сўғд вилояти санъаткорлари ижросидаги концерт дастури ва Тожикистон Мустақиллигининг 27 йиллиги байрам тадбирларидан сўнг Самарқанд шаҳрига қайтиб келади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви.
7 сентябрь (жума)
«Хўжанд» (Тожикистон) - «Динамо» (Ўзбекистон) - 1:1.
Хўжанд, 23 000 томошабин.
Бош ҳакам
: Хуршед Дадобоев (Хўжанд).
Голлар: Дилмурод Каримов, 30′ (0:1) - Жаҳонгир Эргашев, 53′ (1:1).
«Хўжанд»: Алексей Матросов, Манучеҳр Аҳмедов, Хуршед Бекназаров, Вусал Магеррамов, Дмитро Бондар, Бахтиёр Чориев, Обиджон Ҳакимов, Меҳрож Шарифзода, Ҳасан Рустамов, Фарҳод Тохиров, Жаҳонгир Эргашев.
«Динамо»: Шоҳруҳжон Раимов, Миркомил Локаев, Комил Шарофуддинов, Фирдавс Абдусалимов, Отабек Нарзуллаев, Дилмурод Каримов, Дамир Темуров, Жасур Азимов, Илҳом Юнусов, Шерзод Жалилов, Санжар Баротов.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика