UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  18 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  6 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  1 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  2 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  1 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  4

23 июль куни Coca Cola Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташланади Янгиликлар

23 июль куни Coca Cola Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташланади

23 июль куни Coca Cola Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Соат 19:00 да бошланадиган ушбу маросим “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади ва “Sport” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Маълумот учун, гуруҳ босқичида Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби ва саралаш босқичида ғолиб чиққан Про лиганинг икки жамоаси иштирок этади.

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичи иштирокчилари
АГМК
“Андижон”
“Бунёдкор”
“Бухоро”
“Локомотив”
“Машъал”
“Металлург”
“Насаф”
“Навбаҳор”
“Оқ-Тепа”
“Пахтакор”
“Қизилқум”
“Қўқон-1912”
“Сурхон”
“Сўғдиёна”
“Шўртан”

Маълумот учун, гуруҳ босқичида 16 жамоа 4 тадан 4 та гуруҳда кураш олиб боради. Қуръа жараёнида кучлилар ёки кучсизлар саватлари бўлмайди. Гуруҳда жамоалар жами 3 тадан ўйинда иштирок этади. Мезбон ва меҳмон мақомини олдиндан кўрсатилган формат бўйича қуръа аниқлаб беради. Қуръа натижасига кўра, гуруҳдаги жамоалардан иккитаси икки мезбон ва бир сафар учрашувида, яна иккитаси эса бир мезбон ва икки сафар учрашувида иштирок этади.

Гуруҳ босқичида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўл олади. Қуръа ёрдамида жамоаларнинг рақиби аниқланади. Бунда 1-ўринни қўлга киритган жамоаларга 2-ўрин эгалари рақиб бўлади. Гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган клублар ¼ финални мезбон сифатида, яъни ўз уйида ўтказади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика