Жером Этаме: "Навбаҳор", "Пахтакор", "Насаф" бошқалардан кўра анча илгарилаб кетишган"
04 сен 2022 00:55
Янгиликлар
Жером Этаме: "Навбаҳор", "Пахтакор", "Насаф" бошқалардан кўра анча илгарилаб кетишган"
Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" футболчиси Жером Этаме ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Биринчи бўлимда ўйин унчалик ўхшамади. Иккинчисида кўпроқ ҳужум қилдик. Бўлиб туради. Бу футбол. Кейинги ўйинларда ютишимиз керак.
- Бугун "Локомотив" кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди. Кейинги ўйинларда жамоа қандай ўйин кўрсатмоқчи?
- Кейинги йилдан умидимиз катта. Унгача ўйинни топиб олишимиз керак. Кубокда ҳам узоқроққа боришни истаймиз. "Насаф" эса бугун ҳам яхши ўйнади.
- Суперлигадаги келгуси режалар қандай?
- 5-ўринни эгаллаш. "Навбаҳор", "Пахтакор", "Насаф" бошқалардан кўра анча илгарилаб кетишган.
- Сўнгги ўйинларда гол ура олмаяпсиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Бу футбол. Бўлиб туради. Бугун урмасанг, эртага урасан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар