UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  264 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  5 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  23 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23

Россия. Жанжалларга бой ўтган учрашувда Денисов жамоаси Шомуродов клубини мағлуб этди Янгиликлар

Россия. Жанжалларга бой ўтган учрашувда Денисов жамоаси Шомуродов клубини мағлуб этди

Бугун Россия Премьер-лигасида 17-тур беллашувларига старт берилди.

Турни ҳамюртларимиз иштирокидаги баҳс очиб берди.

"Крилья Советов" - "Ростов" баҳси футболдан кўра кўпроқ курашни ёдга солиб юборди. Айниқса, иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа вакиллари деярли ҳар бир эпизоддан кейин жанжал келтириб чиқаришди. Иккинчи бўлимдаги ўйин футболдан кўра курашга кўпроқ ўхшарди.

Учрашувда Виталий Денисов 47-дақиқада ўз дарвозабони Рижиковдан кутилмаган зарба қабул қилиб олди ва бироз ҳушини йўқотди. Бир неча дақиқадан сўнг майдонга қайтган Денисов 68-дақиқада Зотовга алмаштирилди. Ҳамюртимизга саломатлик тилаб қоламиз. Яна бир ватандошимиз Элдор Шомуродов эса баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Умуман олганда жанжалларга бой ўтган ўйинда жами 7та сариқ ва 3та қизил карточка кўрсатилди. Бундан ташқари, ростовликлар бош мураббийи Валерий Карпин тўртинчи ҳакамни туртгани учун четлатилди.


Учрашув тақдирини эса 11-дақиқада Паул Антон томонидан пенальтидан киритилган гол ҳал қилди - 1:0. Шу тариқа, Россия кубогини ҳам қўшиб ҳисоблаган "Ростов"нинг ғалабасиз серияси бешта ўйинга етди.

Крылья Советов

Паул-Виорел Антон - 11'

Премьер-лига . 17-тур

08/12/2018, 14:30

0
:
1
Тугади

Ростов

Стадион: Cosmos Arena

45'
90'
2'  Евгений Башкиров
11'  Паул-Виорел Антон
26'  Сергей Корниленко
45'  Сергей Корниленко
46'  Евгений Башкиров (Тарас Бурлак)
68'  Виталий Денисов (Георгий Зотов)
80'  Паул-Виорел Антон (Рамиль Шейдаев)
82'  Рамиль Шейдаев
86'  Мирал Самарджич
10'  Деннис Хаджикадунич
65'  Деннис Хаджикадунич (Видар Эрн Кьяртанссон)
70'  Артур Юсупов (Сергей Паршивлюк)
74'  Александр Гацкан
82'  Рагнар Сигурдссон
85'  Александр Гацкан
90'  Сверрир Ингасон

Россия
Премьер-лига 17-тур
"Крилья Советов" - "Ростов" 1:0
"Космос Арена"
Гол:
П.Антон 11 (пен.)

"Крилья Советов": 1.Рижиков, 4.Башкиров (90.Бурлак, 46), 5.Самаржич, 8.Корниленко, 18.Рохель, 20.Мияйлович, 28.Антон (11.Шейдаев, 80), 31.Ткачук, 39.Виталий Денисов (15.Зотов, 68), 44.Чичерин, 91.Яковлев.

"Ростов": 30.Песьяков, 5.Хажикадунич (Кьяртанссон, 65), 6.Сигурдссон, 7.Юсупов (Паршивлюк, 70), 9.Сигурдарсон, 10.Зуев, 14.Элдор Шомуродов, 15.Ингасон, 25.Логашов, 77.Скопинцев, 84.Гацкан.

Огоҳлантиришлар: Башкиров (2), Корниленко (26), Шейдаев (82), Самаржич (86) - Хажикадунич (10), Гацкан (74), Ингасон (90).
Четлатишлар: Корниленко (44) - Сигурдссон (82), Гацкан (85).


"Ростов" клубининг твиттердаги расмий саҳифасида қуйидаги сурат жойланди:

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика