UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  8 03:08Италия кубоги. "Комо" ва "Интер" ўртасидаги ярим финалнинг илк ўйинида ҳисоб очилмади  2 03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  120 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Суперлига. "Навбаҳор" Бекободда мағлуб бўлди Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" Бекободда мағлуб бўлди

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган "Металлург" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Учрашув бошланди. 20-дақиқада Исоқжоновнинг 18 метрлардан тепган тўпини Акбар Тўраев ушлаб олди. 23-дақиқада Нўъмоновнинг тепган тўпини Илёсов қийинчилик билан қайтариб қолишга эришди.

31-дақиқада Зоҳид Абдуллаев дарвозабон билан яккама-якка чиқиш имконига эга бўлганди. Тўраев тўпни ўз вақтида қайтаришга эришди. 32-дақиқада Ўруновнинг 17 метрлардан тепган тўпи ноаниқ кетди. 

33-дақиқада Исоқжоновнинг жарима зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб қайтди. Такрорий зарба эса ноаниқ кўриниш олди. 37-дақиқада бурчак зарбасидан кейин хавфли вазият юзага келди. Ўруновнинг якуний зарбаси эса ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

39-дақиқада Жўрабоевнинг 17 метрлардан тепган тўпи йўналиши бироз ноаниқ кетди. 42-дақиқада Исаевнинг зарбаси ҳам ноаниқ кўриниш олди. 

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. 

47-дақиқада ҳимоядаги хатодан сўнг Исломбек Исоқжонов жарима майдони ташқарисидан Акбар Тўраев дарвозасини ишғол қилди - 1:0.

75-дақиқада Турғунбоевнинг тепган тўпини ҳимоячи майдон ташқарасига чиқариб юборди.

Ўйинда "Металлург" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 



Суперлига / 29-тур
4 ноябрь, якшанба
“МЕТАЛЛУРГ” – “НАВБАҲОР” 1:0
Бекобод. “Металлург” марказий стадиони.
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Раҳимбек Каримов.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Бахтиёр Маметов.

Гол: Исломбек Исоқжонов 47, - 1:0.  

“Металлург”: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Зоир Жўрабоев, 5. Аббос Отахонов, 7. Суҳроб Нуруллоев, 8. Шаҳзод Шайманов (87. Баҳодир Пардаев, 83), 10. Ислом Исоқжонов (90. Зафар Тўраев, 70), 15. Зоҳид Абдуллаев,  28. Станислав Андреев, 37. Шерзод Файзиев, 42. Худойшукур Сатторов, 77. Муҳаммад Исаев.
Захира: 1. Зафар Сафаев, 6. Иброҳим Йўлдошев, 11. Муҳаммаджон Султонов, 22. Давронбек Умиров, 88. Аброр Хусинов, 91. Павел Смоляченко, 92. Отабек Зокиров.

“Навбаҳор”: 45. Акбар Тўраев, 5. Игорь Голбан, 6. Остон Ўрунов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 9. Дилшод Жабборов, 10. Азизбек Турғунбоев, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (17. Сардор Сулапймонов, 55), 24. Давронбек Ҳошимов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Томислав Пайович.
Захира: 35. Дилшод Ҳамроев, 29. Ҳожиакбар Юнусов, 77. Музаффар Абдуллаев, 96. Билолжон Тошмирзаев.

Огоҳлантиришлар: Исломбек Исоқжонов 26, Зоир Жўрабоев 60, Дилшод Жабборов 60, Жаҳонгир Меҳмонов 65, Шаҳзод Шайманов 66, Томислав Пайович 90+3, Станислав Андреев 90+4.


Рейтинг: +8   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика